Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?
Касб ўрганиб келажагини яратиш... бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.
Ангор тумани, 8-март
кўчаси, 17 уй.Туман ахборот-кутубхона маркази ва “Ангор ёғдуси” газетаси
биноларининг ортки қисмига ўтсангиз қурилганига анчагина йиллар бўлган кичик
бир бинога кўзингиз тушади. Мени кутиб
олган марказ рахбари Гулнора Юсупова фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди.
Аудиозапс
Ангор, Музработ тумани Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ижтимоий
ҳамкорликда чекка қишлоқларда банд бўлмаган аёллар ва ёшларни касбга ўқитиш,
тадбиркорликка йўналтириш. Аёллар ва ёшларнинг моддий фаровонлиги, оилалар
мустаҳкамлигига ҳисса қўшиш мақсадида “Аёл ва шодлик” маркази томонидан амалга
оширилаётган “Фаровон ҳаёт учун” лойиҳа доирасида “Банд бўлмаган аҳолини касбга
қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур бўлган касбларга ўқитиш ҳамда
бандлигини таъминлаш” бўйича Ангор, Музработ туманларида банд бўлмаган
110-нафар хотин-қизлар тикиш-бичиш ўқув курсларда жалб қилинди.
Лойиҳа асосида Шириной каби қизлар хунар ўрганиб,
касбли бўлишмоқда. 2005 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик”
аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилоти 2005-2020
йиллар мобайнида Халқаро ташкилотларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси ҳузуридаги ННТларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг бир неча грант танловининг ғолиби бўлиб,
аёлларни ва ёшларни турли касб-ҳунарга ўқитиш, семинар-тренинг, давра
суҳбатлари, танловлар орқали уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишига ёрдам
кўрсатди.
Шу ўринда савол пайдо бўлади. Касбга йўналтирилган ва
ўқиган хотин қизлар тақдири нима бўлди? Уларни бандлиги қай даражада
таъминланди экан.
-Халқаро ташкилот грант маблағидан “Юксалиш ва салоҳият сари” лойиҳа доирасида Кадрлар малакасини ошириш, мақсадли гуруҳга сифатли хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун ташкилот ходимлари учун семинар-тренинглар, консультациялар ўтказилди дейди- марказ рахбари Гулнора Юсупова. 2-нафар ишсиз, кам таъминланган қизлар Термиз шаҳрида “Олий тоифали тикувчилик” ўқув курсида такшилот томонидан ўқитилган, йул пуллари тўлаб берилди. Ҳозирги вақтда қизлар тикувчилик ўқув курсларга ишга қабул қилиниб, бандлиги таъминланган.
Маълумотларга
назар ташласак, ўтган давр мобанида Ангор туманидаги маҳаллалардан “Ижтимоий имкониятларни кенгайтириш” лойиҳаси
асосида 60-нафар ишсиз хотин-қизлар
тикувчилик касбига, “Сабоқ ва мадад”лойиҳасида180 нафар ишсиз хотин-қизлар,
зардузлик, дуппидузлик, қуроқлар тикишга, “Хотин-қизлар учун касаначилик иш
ўринларини ташкил қилиш” лойиҳасида тикувчилик,
гилам туқиш, зардузлик курсларда 130 нафар хотин-қизлар, “Аёллар ва ёшларни
ижтимоий қўллаб-қувватлаш” лойиҳасида 155-нафар аёллар ва ёшлар, компьютер,
сартарошлик, пишириқлар тайёрлаш курсларда ўқитилган, бандлиги таъминланган
экан.
Шунингдек, “Тадбиркорлик
бизнес режалар-обод уйлар,обод қишлоқлар” лойиҳаси асосида Ангор, Музработ
туманларда 80-нафар хотин-қизлар тикувчилик, компьютер саводхонлик ўқув
курсларда ўқитилди.
Мастура
Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий