Дебат марказида тиббиёт академияси талабалари
Фикрлар қарама-қаршилиги, ҳар бир жамоанинг ўз фикрларини илгари суриши ва энг муҳими долзарб мавзуларда ғоялар алмашиши айнан дебат жараёнларида акс этади. Шунинг учун ҳам ақлнинг чарҳланиши дебат давомида ривожланади.
Ёшлар орасида айниқса тез тез дебат ўтказилиши эса улар орасида ўзаро фикр алмашишга ва мулоқот қилишига замин яратади. Шу мақсадда “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази ва Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамкорликда дебат ташкил қилишди.
Марказнинг
фаоллар залида ташкил қилинган дебатда Тиббиёт академияси Термиз филиалининг талабалари
ва ушбу академияда тахсил олиш учун келган хиндистонлик,
тожикистонлик ёшлар иштирок этишди. Дебатда гендер тенглиги мавзусида
иштирокчилар ўз фикрларини баён этишди.
Мастура
Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий