Бизнинг экологик муаммоларимиз ўзимизники
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ экологик муаммога долзарб муаммо сифатида қараб келинмоқда.Табиатни асраш энг аввало, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асрашдан бошланади.Узоқ йиллар инсоният табиатнинг бойлиги битмас - туганмас деган тушунча билан яшаб келди. Ваҳоланки, кейинги пайтларда инсон учун тоза сув, ҳаво ва ҳосилдор ерлар етишмаётгандек туйила бошлади.
Табиатни асраш- нафақат уни ҳимоя қилиш,
балки асраб авайлаш ҳамдир. Баъзи холларда табиий жараёнлардан фойдаланибгина
қолмай уни тиклаш ва бойитишни талаб қилади. Ҳаво, сув, тупроқ, ва ҳайвонот
олами ҳамда ўсимликлардан оқилона фойдаланиш нафақат бугун учун, балки келажак
авлод учун ҳам фойдалидир. Аммо баъзан
билиб билмай табиатга зиён етказамиз, чиқиндиларни атрофга улоқтириб, ўзимиз
яшаётган заминни ахлат хидига буркаймиз. Бундай холатлар инсониятга таъсир
қилмай қолмайди. Кейин ўзимиз чора қидиришга тушамиз. Биргина мисол Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғон тумани
Наврўз маҳалласида жойлашган Кўмир йиғиш омбори ҳудудида ноқонуний чиқинди уюми
пайдо бўлганлиги бўйича эълон қилинган хабар тарқалганди. Аниқланишича туман
кўмир йиғиш омборидан йиғилиб қолган чиқиндилар аҳоли яшаш ҳудудлариша
улоқтирилган. Мўмай даромад илинжида қилинган атрофга зиён натижасида аҳоли дабр
кўрмоқда. Яхшиямки ушбу холатни Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўрганилди
ва йиғилиб қолган чиқинди уюми санитар тозалаш корхонаси ходимлари томонидан
тозалаб олинди.
Яна бир
мисолга юзлансак, Денов тумани «Чўнгтош» маҳалласида яшовчи
фуқаролар маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳор бўйи иккита қисмида
ноқонуний чиқинди уюми пайдо бўлганлиги бўйича мурожаат қилишди. ваҳоланки ушбу чиқиндилар
анҳорда йиғилишига инсонларнинг ўзлари айбдор.
Топланган чиқиндиларни махсус
ўрнатилган қутиларга эмас балки ташлаш мумкин бўлмаган жойларга ташлаб
кетмоқда. Оқибатда атроф чиқиндихонага айланмоқда. Бундай холатга йўл бергач
инсонлар тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга тушишади. Ваҳоланки ўзтирган
жорйини тоза озода сақлаш ҳам бир инсонни бурчи саналади. Мурожаат юзасидан
Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси Денов туман бўлинмаси томонидан тозаланди.
Шунинг учун ҳам
инсонлар орасида экалогик маданиятни ривожлантириш йилдан йилга муҳим бўўлиб
бормоқда. Оддийгина чиқиндиларни бартараф этишни ўзимиз қила олмайдиган
даражада маданият юксалмас экан экалогияга шунча кўпроқ зарар этказамиз. Оҳир оқибат
натижасини фақатгина инсон ўз кўзи билан кўриб хис қилишга мажбур бўлиб қолади.
Табиат билан бирга бўлиш, уни кўриш ва у билан ҳамнафас бўлиш - катта бахт.
Ахир, донишмандларимиз айтганларидек:- “Табиат бу муҳим тилда ёзилган энг
яхши китоб. Унинг тилини ўрганиш керак. У хазилларни тан олмайди, у ҳамиша ҳақ,
жиддий ва қаттиққўл; Хато ва адашувчиликлар инсонлардандир” Табиат
Ватанимизнинг кам бўлмаган бир қисмидир. Агар инсон табиатга зиён келтирмаса у
инсонни ҳеч қачон жазоламайди.
Табиатни асраш ва экология
мавзулари ҳали-ҳануз халқаро ҳамжамият муаммолари ичида долзарблигича қолмоқда.
Биз ҳимоя қилишимиз керак бўлган табиат нима ўзи? Қисқа қилиб айтганда у
бутун борлиқ - инсонга боғлиқ бўлмаган холда мавжуд. Табиатнинг асосий
элементлари сайёрамизда мавжуд ҳаво, сув, ер-тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси.Табиатни ифлослаштирадиган чиқинди-унсурлар талайгина. Айниқса ичимлик
сувининг ифлосланиши энг хавфли жараён. Турмуш тарзимиз битмас-туганмас
мақсадларимиз томон елиб югуришимизда вақтни етишмаётганлиги ҳеч кимга сир
эмас. Лекин ўз юмушларимиздан ортмаганимиз туфайли она табиатимизга маълум
маънода эътибор иккинчи даражали бўлиб келмоқда. Зеро, табиат тирик экан,
инсоният ҳам тирик, улар ажралмас бир бутунликдадир.
Табиатнинг қонуни шундан иборатки,
қанчалик биз унга бугун хурматда бўлсак, ерларимизни эъзозлаб, ардоқласак, ариқ
ва атроф-муҳитимизни, ўз уйимизни асрасак, эртага шунга яраша саховат хам
оламиз.
Инсон учун меҳнат қувончга
айланишини истасангиз табиатга муҳаббатни болаларингизни ёшлигиданоқ ўргатинг.
Агар киши Ватанини севса ҳатто жонини ҳам аямайди. Ҳар бир киши бир донадан
дарахт экса у катта ўрмонга айланиши муқаррар. Бунинг учун биз
ўқитувчилар ва ўзини зиёли деб билган ҳар бир киши яшаб турган уйида,
махалласида, энг муҳими – чин қалбидан она табиатни муҳофаза қилиш бўйича
тарғибот ва ташвиқот ишларини янада жонлантиришга жонбозлик кўрсатиши керак.
Айнан экологик тарбия,экологик маданият инсонни табиатга офишта қилади, уни
севишга асрашга чақиради. Шу тариқа ёшларимиз онгида экологик маданиятни
оширилишига эришган бўламиз.Унинг натижасида эса янгидан экилган ниҳолларимиз
ва мавсумий гулларимизни ўниб ўсишида, табиатимизни янада мусаффо ва кўркам
бўлишида фуқаролик бурчимизни адо этган бўламиз.
Ўз уйимиз ва табиатимизни тоза ҳамда чиқиндиларсиз асрайлик!
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий