среда, 24 ноября 2021 г.

Кичик саноат зонаси: 6 та лойиҳа асосида 53 та иш ўрни яратилди


Олтинсой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3636-сонли қарорига асосан туманнинг “Оқарбулоқ” МФЙ ҳудудида 4,3 га ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Бугунги  кунда, ушбу ташкил этилган кичик саноат зонасида умумий қиймати 8,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги 6 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, 53 та янги иш ўринлари яратилган.



Жумладан, “YAXNA ZILOL” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 6 млрд 300 млн сўмга тенг бўлган яхна ичимликлар ва минерал сувлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, натижада 20 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Келгусида ушбу саноат зонасида умумий қиймати 24 млрд. сўмга тенг бўлган 11 та саноат соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 117 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...