четверг, 27 мая 2021 г.

Кичик бизнесда омадини синаганлар


   “Аёллар дафтари”
. Юртимизда  ижтимоий ҳимояга мухтож  30 ёшдан ошган хотин-қизлар ушбу дафтарга киритилиб келинмоқда. Дафтардаги  кўрсаткичлар кун сайин ўзгариб боради. Кимдур  мурожаат қилса яна қайсидур қиз эса кўмак сабаб келажагини яратмоқда. Улар орасида ёш бўлсада кредит олиб иш бошлашга қўрқмаган Шўрчилик ёшлар ҳам бор.

Чиройли турмак, маникюр, парваришланган тери- ҳар қандай аёлнинг ташқи кўринишининг муҳим таркибий қисми саналади.  Замонавий ҳаёт тарзимизда  эса гўзаллик салонига бир бора бўлсада бормаган аёлни топа олмайсиз.  Шу учун ҳам бу йўналишга доим талаб бўлган. Ёшликдан қизиқиш сабаб соч турмаклашни ўрганган Азиза уйда бўлсада сочини турмак қилишга келадиган аёллар доимий келарди. Доим ўз ишини бошлаши кераклигини таъкидлашарди.  Унинг ўзи ҳам ишини бошламоқчи бўлди. Аммо  маблағ йўқ. Имкониятни эса қайдан топишни билмас  эди. Шундай вазиятда  аёллар дафтарига рўйхат шакллантирилганда  ишсиз, аммо ҳунари бор бўлган Азиза ҳам киритилди.  Имтиёзли кредит олиш учун  борган Азизага кўмак берилди. Азиза Мансурова имтиёзли кредит олиб, ниятига эришди. Айни вақтда гўзаллик салонида иш фаолиятини бошлаган Азиза аёлларига чирой ва нафосат улашамоқда.


      -Маҳалламиз фаоллари оилавий шароитимни ўрганиб, ишсизлигим сабабли аёллар дафтарига киритишди.-дейди Азиза Мансурова. Аёлларга берилаётган имтиёзли кредитдан олиб, гўзаллик салонида иш фаолиятимни бошладим. Бу ерда аёлларга чирой улашиш билан бир қаторда шу соҳага қизиқувчиларни ўқитаяпман. Келгусида ишимни кенгайтириб, шогирдларимни иш билан таъминлаш ниятидаман.

  Навбатдаги мақола қахрамони ширинликларни тайёрлаш ва барчага улашишни яҳши кўрадиган Дилдора Валихонова. Тиришқоқ қиз ишсизман деб ўтирмай, ўз иқтисодий ахволини яхшилаш учун ҳокимиятдан кўмак сўради. Банкдан кредит олиб Шўрчи тумани “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қиладиган Дилдора  Валихонава  бугун бизнесини йўлга қўйди. Кичик пишириқ цехида 5 турдаги ширинликлар буюртма асосида ва ички бозорга чиқарилиш учун тайёрланади.


Атрофдаги барча хонадонларда тўй ва базмлар бўлса Дилдоранинг махсулотлари дастурхондан ўрин олади. Дилдора ўз бизнеси билан атрофдагиларга ўрнак бўлмоқда. 33 млн сўм билан келажагини қурган қахрамонимиз режалари улкан.  Шогирд сифатида олган икки  нафар қизларни ҳам  иш билан таъминлади.

Юқоридаги икки қизларимиз фаолиятига назар ташлар эканман, кўчада иш  йўқ, ишсизман деган ёшлар кўз олдимга келди. Келажагини яратиш ўз қўлида  бўлган бир вақтда ишсизман дейишни ўзи шижоатли ёшларга ярашмайди. Харакат қилган икки қахрамонимиз каби хотин-қизлар эса ҳунари ортидан даромад кўрайверишади.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...