пятница, 28 мая 2021 г.

                           ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАХОБЧАЛАРИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


2016 йилда Музработ тумани “Янги диёр” маҳалласи худудида ойлик қуввати 840,0 тоннага тенг бўлган суюлтирилган газ тўлдириш шахобчаси (ГТШ) қуриб битказилган. Ушбу ГТШ орқали бугунги кунда вилоятнинг Ангор, Термиз, Музработ ва Шерабод туманлари аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.  Бундан ташқари газ тўлдириш шахобчаси худудида маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш хамда таъмирлаш маркази иш олиб бормоқда.  Вилоятнинг "Jarqo'rg'ontumangaz" газ таъминоти бўлимида эса аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш бўйича бир қанча янгиликлар амалга оширилмоқда. Айни дамда тумандаги жами маҳаллалар сони 65 тани ташкил этади. Табиий газ истеъмолчилари 3812 та, суюлтирилган газ истеъмолчилари сони эса 42735 тадан иборат.


Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнлари билан танишиш мақсадида  Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда  пресс-тур ташкил қилди.

Даставвал Музработ туманига йўл олган журналист ва блогерлар  шахобчада меҳнат қилаётган 16 нафар малакали мухандис ва техник ходимлар фаолияти билан танишди.  Эскирган газ балонларини янгисига алмаштириш, уларни газ билан тўлдириш жараёнлари билан иштирокчилар таништирилди. Шунингдек, суюлтирилган газ истеъмолчилар учун газ таъминоти тўловларини ID-карталар орқали амалга ошириш имконияти, газ миқдорини назорат тарозиларида ўлчаб кўриш жараёнлари билан ходимлар таништирди.






 Шундан сўнг журналистлар Жарқўрғон туманига йўл олишди. У ерда ҳам шаҳобчаларда ходимлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш  бўйича яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 Мастура Хамраева

ЎЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...