понедельник, 24 мая 2021 г.

                                         Асалари билан тил топишган Гулшода

Республикамизнинг табиий иқлим шароити серасал ўсимликларни кўпайтириш, асалари оиласини  боқиш учун жуда қулайдир. Халқимиз, асаларини етти хазинанинг бири, деб ҳисоблайди. Юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий асалари зоти билан бирга «Ўрта рус», «Кулранг Кавказ тоғ асалариси», «Карпат» «Италия» ва «Краинка» асалари зотлари тарқалган. Ҳозирги кунда республикамизда 12 мингдаг ортиқ асаларичи рўйхатга олинган бўлиб, улар томонидан ўтган йили 12 минг тонна асал етиштирилади. Сурхондарё вилоятида ҳам бу йўналишда меҳнат қилаётган инсонлар бор. Улар орасида айниқса кредит асосида келажагини асаларичилик билан яратганлар талайгина.


Ҳар  жабхада  фаолият олиб бораётган аёллар борки улар оиласига ҳам фойда келтирмоқда.  Аммо олий маълумотли бўлмаган,  ишсиз бўлса яна аёлларчи?
Уларни ҳам ўйлайдиганлар борми? Бу саволни Шўрчига бўлган сафаримда асаларилар билан тил топишган Гулшода Мамасоатова фаолиятини кўриб жавоб топгандек бўлдим.  

Шўрчи туманининг Эгарчи маҳалласида яшаётган Гулшода Мамасоатова ишсиз эди. Ҳовлида бўш ўтиргандан фойдали иш билан шуғулланишни истади. Аммо маблағ йўқ эди. Аёллар дафтарига киритилганлиги учун ҳам кўмак сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Асаларичилик билан шуғулланмоқчи эканлигини ва бу орқали оиласига кўмак бериш ниятидалигини билдирди. Унга имтиёзли кредит асосида Халқ банкидан  30 млн сўм ажратилди. Вилоятимизда бу соҳага талаб юқори бўлганлиги учун ҳам узоқни кўра билган Гулшода олинган маблағ асосида уйида асаларичилик билан шуғулланишни бошлади..

Хуллас, уй шароитида ишни бошлаган Гулшода асалари қутиларини жойлаштиришда қуёшли жой танлади, асалари учадиган туйнукларни жанубга қаратиб қўйди. 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топган митти жамоадан сифатли асал олишни  ният қилиб уларни парваришлай бошлади.


-Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ.–дейди Гулшода Мамасоатова. Умуман битта асалари оиласи уй шароитида ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришланса ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Булар албатта, уларни серасал ўсимликлар жойлашган жойга кўчириб туришга ва асалари зотига боғлиқдир.



Гулшоданинг бизнеси ортидан оиласидаги яна 5 нафар аъзолари ҳам бугунги кунда шу иш билан шуғулланади. Оилавий даромад олиб келаётган қахрамонимиз ишини кенгайтириш ниятида.  Туманда Гулшода каби ёшлар талайгина. Шўрчи туманида 30 ёшдан ошган 1323 нафар хотин-қиўлар Аёллар дафтарига киритилган.  Улар ораисдан кредит олиш истагини билдирган 122 нафар аёлларга имтиёзли кредит ажратилди. Шундай хотин-қизлардан олийҳимматлик Фотима Абдуназарова, ялтилик Зебо Ўсарова, толлилик Хосият Абдиева иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиб, деҳқончилик қилаётган бўлса, “Наврўз” маҳалласида яшовчи Шоира Чориева, “Шакаркўл” маҳалласида яшовчи Айша Самадова ҳам Гулшода Мамасоатова каби асаларичилик билан шуғулланмоқда. Имтиёзли кредит олган яна 12 нафар аёлларимиз етти хазинанинг бири паррандачилик билан шуғуланмоқда.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...