пятница, 21 мая 2021 г.

                                             МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИШДА АЁЛЛАР ЎРНИ

Шўрчи туманида 30 ёшдан юқори бўлган, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган 1323 нафар аёллар “Аёллар дафтари” га киритилган. Бугунги кунгача ушбу дафтарга киритилган аёлларнинг 49 нафари ишга жойлаштирилди 115 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Боқувчисини йўқотган 173 нафар аёлларга амалий ёрдам кўрсатилган. “Аёллар дафтари”ги 73 нафар аёлларга 1 млрд 463 млн 70 минг сўм кредит чиқарилди. Айни вақтда улар тикувчилик, пазандачилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланаётганлар қаторида мўъжазгина томорқасида иссиқхона ташкил қилганлари ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйганлари ҳам бор. Ушбу маъулумотларга назар ташлар эканмиз натижани ўз кўзимиз билан кўриш учун ҳам ушбу туманга йўл олдим.

Ҳунарли хор бўлмас

Туманнинг “Ёшғайрат” маҳалласида Лобар ҳунарманд деса барча билади. Момоларимиздан қолган гиламчилик ҳунарини давом эттирмоқда. Оддий ип орқали моҳироналик билан нафис гилам яратаётган Лобарга хавас қилган қизлар атрофида жамлана бошлади. Бугунги кунда  10 нафар ишсиз аёл гиламчилик сирларини Лобардан ўрганишмоқда.


-Вақтида момомларимиз  гилам тўқиб рўзғор тебратишган, - дейди Лобар Норқо-билова. - Деярли аксарият оилаларда гилам тўқиш дастгоҳларини учратиш мумкин эди. Кимдир бу ҳунар орқали оила тебратса, кимдир рўзғорида фойдаланган. Қизлар ўз сепини ўзлари тўқиган гилам ва пойандозлар билан безаган. Мен ҳам улардан гилам тўқиш сирларини ўрганиб, айни вақтда туркман холисини тўқияпман.

Орзулари улкан  Сожида

  26 ёшли Сожида Шарипова. “Ёшлар дафтари”га киритилган. Тикувчиликни қунт билан ўрганган Сожида банкнинг имтиёзли 30 млн сўм кредитни олиб, “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар” дафтаридаги хотин-қизларни бандлигини таъминлади.


- Темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган 13 нафар хотин қизлар тикув машинкасини олиш учун туман Халқ банкидан 4 млн сўмдан кредит олишди, - дейди С.Шарипова. Фаолиятимизни кооперация асосида ташкил қилиб, келгусида Оққўрғон ва Қоқайди маҳалласида яшовчи 55 нафар ишсизларни бандлигини таъминлаймиз. Ўзимиз ишлаб чиқараётган 8 турдаги маҳсулот-ларимизни 4 нафар ишчи ходим-ларимиз ички бозорларда сотишмоқда.

   17 ёшида тикувчилик сирларини пухта ўзлаштирган Сожиданинг нияти тикувчиликка қизиққан аёлларга сабоқ берадиган ўқув марказ фаолиятини йўлга қўйишдир..

  Энди қизлар ишли

  19 ёшли Нозима. Ҳунари бўлсада ишсиз эди. Кўп бора мурожаат қилди. Астойдил ишлашга бўлган истаги сабаб бугун ишли бўлди. У Гулистон маҳалласида фаолият бошлаган “Бизнес Усмон” МЧЖга ишга таклиф қилишди. Нозима шу куннинг ўзидаёқ корхонада ишга борди.


-Қўлимда ҳунарим бўла туриб, ишсиз эдим,- дейди Нозима Рамазонова. – Маҳалламиз фаоллари оилавий шароитимизни ўрганиб, мени “Ёшлар дафтари”га киритишганди. “Бизнес Усмон” МЧЖ фаолият бошлагани биз ёшлар учун айни мудао бўлди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар дугонам билан бирга ишга қабул қилиндик. Ҳам ишли, ҳам даромадли бўлдик.

   

 “Гулистон” маҳалласида яшовчи Гулжаҳон Кенжаева “Ёшлар дафтари”га киритилган. Айни вақтда у Шохида Хасановадан гилам тўқиш сирларини ўрганмоқда.

     – Ўзи тикувчиликдан хабарим бор. Момоларимиздан мерос бўлиб қолган “Қиз боланинг ўн бармоғидан ўн ҳунар томсин” деган нақлига амал қилиб  ўн беш кундан буён гилам тўқиш сирларини ўрганаяпман, - дейди Гулжаҳон Кенжаева. –Турли ранглардаги табиий жунлар ёрдамида бежирим гилам тўқияпмиз. Бунинг учун дизайнерлик қобилияти, ранглар уйғунлигини тасаввур қила олиш, “чиқишадиган” рангларни танлай ола билиш лозим. Бу борада устозим билан маслаҳатлашиб, йўл-йўриқ оляпман. Табиий жундан тўқилган гиламлар, аввало, соғлиқ учун фойдали.  

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...