МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИШДА АЁЛЛАР ЎРНИ
Шўрчи туманида 30 ёшдан
юқори бўлган, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини
таъминлашга эҳтиёжи бўлган 1323 нафар аёллар “Аёллар дафтари” га киритилган. Бугунги
кунгача ушбу дафтарга киритилган аёлларнинг 49 нафари ишга жойлаштирилди 115
нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Боқувчисини йўқотган 173 нафар
аёлларга амалий ёрдам кўрсатилган. “Аёллар дафтари”ги 73 нафар аёлларга 1 млрд
463 млн 70 минг сўм кредит чиқарилди. Айни вақтда улар тикувчилик, пазандачилик,
асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланаётганлар қаторида мўъжазгина
томорқасида иссиқхона ташкил қилганлари ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга
қўйганлари ҳам бор. Ушбу
маъулумотларга назар ташлар эканмиз натижани ўз кўзимиз билан кўриш учун ҳам ушбу
туманга йўл олдим.