Сурхондарёда марафонга қизиқувчилар сони ортмоқда
Айни дамда "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида "Бағрикенглик – тинчлик учун йўл!" танлов марафони эълон қилинган. Ушбу танловга Сурхондарё ёшлари ҳам катта қизиқиш билдиришмоқда.
Ижодкорлар
таклифи асосида “Барқарор ҳаёт” халқаро
ижтимоий-маърифат маркази Термиз
шаҳридаги “Матбуот уйида” мини-тренинг ташкил этди. Унда марказнинг медиа
менежери М.Хамраева бағрикенглик масалалари тўғрисида хабардорлигини ошириш,
стереотиплар ва стигматизацияга қаратилган ғояларини бартараф этиш каби
мақсадларни ўз ичига олган марафон босқичлари ҳақида батафсил маълумот бериб
ўтди.
Амалий жараёнларда логотиплар танловида
иштирок этувчилар учун компьютер ва телефон программаларида ишлашни ўргатди.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий