Сомондан санъат яратган қўллар
Ўзбек халқининг амалий санъати қадимий тарих, ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. У айни шу жиҳати билан нафақат ҳалқимиз, балки чет эллик саёҳларнинг ҳам эътиборини қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб халқимизни амалий санъатнинг энг гўзал дурдоналаридан бири сомон санъати бўлиб, бу йўналишидаги яратилган дурдоналарга қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда.
Сомон санъати
кўплаб дунё мамлакатларида XVII-асрнинг иккинчи ярими ва XVIII-аср бошларидан амалий-декоратив санъат
тури сифатида ривожланиб, машҳур бўлган. Сомон апликацияси бир пайтлар сарой
ички қисмини безаш учун ишлатилган бўлиб, хақиқий санъат асари сифатида тан
олинган. Сомон нақшлари билан безатилган мебел, қутича тамакидонлар бадавлат
инсонларларнинг мулки бўлиб ҳизмат қилган. Бугунги кунда
сомон апликацияси
замонавий инсон назари ва дунёқарашлари билан ҳамоханг янги мавзу ва техникалар
билан бойитиб келинмоқда.
Сомондан санъат оилага даромад..
Сомон... Уни майда
бўлакларга бўлиб санъат асари яратиш учун иш столига яна у яқинлашди. Сабина
Қаюмова. Ха шу қиз ёш бўлишига қарамай
санъатга ошно бўлган қиз мураккаб қизиқишни танлади. Сомондан санъат асари
яратиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.
Қайчини қўлга олиб самонни
майда бўлакларга бўлди. Майин табассум югурганхолда ижод оламига шўнғиган
Сабина мохирлик билан санъат асрини яратмоқда. Майда иш... ким учундир сабр ким
учундур кўп вақтни оладиган бу йўналишни
ҳамма ҳам эплаб кета олмайди. Шу сабабданми Халқаро хунармандчилик фестивалида
Сабина ясаган санъат асарларига қизиқиш катта бўлганди. 2019 йил эди. Айни шу
йили Қўқонда Халқаро хунармандчилик фестивалида қатнашган Сабина ижоди барчани
хайратлантирди.
Асли рассом бўлган бу қиз суратларига сомондан безак беришни ўйлаган кезлари иккилаганди. Аммо уддалади. Хатто ижоди юқори бахоланиб 2020 йилда “Зулфия” номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди. Термиз давлат универисттетида ўқиб юрган кезлари қизиқиши сабаб устози Собит Қаххоровдан ўрганган ҳунари ҳаётининг бир бўлагига айланиб қолган.
Унинг сомон бўлакчаларини
бирин кетин тизиб яратган асарлари вилоятда машҳур. Хатто ўз санъатини қўшни давлат ёшларига ҳам
ўргатишга вақт топди. Афғон ёшларини ўқитиш марказида ёшларга ушбу ҳунарнинг
сирларини ўргатиб келмоқда ва талайгина шогирдлари бор. Унинг ясаган санъатига
қизиқувчилар талайгина. Талабгорлар кўплиги сабаб шогирдлари ва ўзи яратган
санъат асарлари қолиб кетмайди. Ўз санъати билан бугун Сабина оиласига ҳам
даромад келтирмоқда.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий