вторник, 16 марта 2021 г.

 Замин фарзанди эканимизни унутманг….


Табиий муҳитдаги энг асосий компонент бўлмиш кислороднинг аҳамияти беқиёсдир. Мутахасислар фикрича кислодорднинг ярмидан кўпроғи қуруқликдаги ўсимликлар, қолгани эса сувдаги микроорганизмлар ва ўсимликлар томонидан ишлаб чиқарилади. Кейинги 500 йилда инсон фаолияти натижасида ўрмонларнинг учдан икки қисми йўқолиб кетди. Уларнинг 40 фоизи сўнгги 100 йилда содир этилди. Бу жараён шу тарзда давом этадиган бўлса, 40-50 йилдан кейин тропик ўрмонлар йўқолиб кетади. Ўрмонлар эса кислород ишлаб чиқарувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.

 
Уларнинг қисқариши муносабати билан ҳар йили кислород миқдори ҳам мутаносиб равишда йилига 10-12 млрд. тоннага камайиб бормоқда. Карбонат ангидрид миқдори эса ўрта асрларга нисбатан 10-12 фоизга ортди. Кислород умумий миқдорининг камайишига саноат ишлаб чиқариши, автомобил, ҳаво транспортидаги ички ёниш двигателларининг ишлаши ҳисобланади. Битта самолётнинг Европа ва Америка ўртасида қатнови натижасида ишлатадиган кислород миқлорининг 50-100 тонна эканлигини, уни ишлаб чиқариш учун 10 минг гектарлик ўрмон бир кун "ишлашини", ўрмонларнинг эса тобора қисқариб бораётганини тасаввур қилсак, бунинг қанчалик муҳимлигини тушунамиз.



Биосферанинг яна бир муҳим таркибий қисми сув ҳисобланади ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти барчага аён. Ер юзида сув заҳиралари кўп бўлишига қарамасдан, уларнинг атиги 3 фоизигина чучук сувлардир. Унинг ҳам учдан икки қисми Арктика ва Антактидадаги музликлар ҳолида турибди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра 2100 йилга бориб чучук сув заҳиралари ишлатиб бўлинади, 2230 йилга бориб планетанинг сув заҳиралари бутунлай тугайди.

Табиатнинг ифлосланиши шу даражага етдики, дарёлар, денгизлар, океанлар, ҳаво бассейни каби табиий тозаловчилар уларни тозалаб бера олмай қолмоқдалар. БМТ маълумотларига кўра 1970 йилда саноатнинг табиий муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларининг умумий ҳажми 40 млрд. тонна бўлган бўлса, ХХ аср ниҳоясида у 104-105 млрд. тоннага етди. Инсониятнинг салбий хўжалик фаолияти туфайли ҳозир қайта шўрланган ва ботқоқликка айланган, қайта қум босган, карьерлардан чиққан жинслар қоплаб ётган ерларнинг умумий майдони 4,5 млн. кв. км.га етган. Бу қуруқлик умумий майдонининг 3 фоизини ташкил этади. Ҳозир Ер юзидаги майдонларнинг 30 млн. кв. км. чўлга айланган бўлиб, улар қуруқлик умумий майдонининг 20 фоизи демакдир.



Ҳозирги кунга келиб, планетамизда ҳар йили 100 млрд. тонна фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда, 800 млн. тонна турли металлар эритилмоқда, 60 млн. тонна сунъий материаллар синтез қилинаётир. Қишлок хўжалигида фойдаланилаётган 500 млн. тонна минерал маданий ўғитлар, 3 млн. тонна турли пестицидлар, заҳарли моддаларнинг учдан бир қисми сув хавзаларини, атмосфера ҳавосини булғатмоқда. Умуман, жаҳонда саноат ва бошқа соҳаларида ишлатилаётган 500 млрд. кубометр оқовалар сув хавзаларига йўналтирилиб, уларнинг дунё океанларидаги қаттиқ чўкмалари миқдори ҳар йили 14,4 млрд. тоннани ташкил қилмоқда. Дунёда энергетика қувватларини ишлаб чиқариш ҳар 12 йилда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш — 15 йилда 2 бараварга ошиб бориши билан ХХI асрнинг дастлабки ўн йиллигидаёқ табиатга "индустриал босим"нинг 2,5 - 3 марта ошиши кутилмоқда.



Экологик хато,  экологик  инқироз   томон  қўйилган  биринчи  қадамдир. Экологик   хатоликлар, тангликлар, инқирозлар  асосида  табиий-экологик   қонунларни бузиш, уларни билмаслик, биосферанинг  имконият  чегаралари  билан ҳисоблашмаслик ётади. Экокомпонетлар орасидаги  табиий боғланишларнинг  бузилиши, ер  усти ва ер  ости бойликлари, табиат заҳираларининг камайиб бориши, экосистемаларнинг биологик маҳсулдорлигини пасайиши, иқлимнинг ўзгариши, сув, ҳаво, тупроқ сифатларининг салбий томонга ўзгариб кетиши сабаб бўлмоқда.  

Айтиш керакки, табиатнинг табиий муҳити ўзгаришига тўлақонли инсон сабабчи бўлиб қолмоқда. Шундай экан ушбу замин фарзанди эканмиз Она табиат неъматларини асрашимиз ва зиён етказмай келажак авлодга етказиш бизнинг зиммамиздадир. Бу фақатгина сизнинг эмас балки бутун дунё инсонларининг зиммасида.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...