понедельник, 15 марта 2021 г.

Чегара олди худудидаги ёшлар билан учрашув


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда келажак авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар” дастури  талабларини бажариш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бири томонидан Музработ туманидаги олис чегара олди ҳудудида яшовчи аҳоли ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

 

Тадбир давомида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, маданий тадбирларни ўтказиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг келиб чиқишини олдини олишда кўмаклашиш, ёшларда Давлат чегараси тушунчасини шакллантириш, мактаблардаги чақириққача ёшларни тайёрлаш синфларини кўргазмали қуроллар билан бойитиш каби масалалар муҳокама этилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган бир қатор муаммолар ва таклифларни билдиришди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...