вторник, 23 марта 2021 г.

                                                 Сомондан санъат яратган қўллар


Ўзбек халқининг амалий санъати қадимий тарих, ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. У айни шу жиҳати билан нафақат ҳалқимиз, балки чет эллик саёҳларнинг ҳам эътиборини қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб халқимизни амалий санъатнинг энг гўзал дурдоналаридан бири сомон санъати бўлиб, бу йўналишидаги яратилган дурдоналарга қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда.

вторник, 16 марта 2021 г.

 Замин фарзанди эканимизни унутманг….


Табиий муҳитдаги энг асосий компонент бўлмиш кислороднинг аҳамияти беқиёсдир. Мутахасислар фикрича кислодорднинг ярмидан кўпроғи қуруқликдаги ўсимликлар, қолгани эса сувдаги микроорганизмлар ва ўсимликлар томонидан ишлаб чиқарилади. Кейинги 500 йилда инсон фаолияти натижасида ўрмонларнинг учдан икки қисми йўқолиб кетди. Уларнинг 40 фоизи сўнгги 100 йилда содир этилди. Бу жараён шу тарзда давом этадиган бўлса, 40-50 йилдан кейин тропик ўрмонлар йўқолиб кетади. Ўрмонлар эса кислород ишлаб чиқарувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.

понедельник, 15 марта 2021 г.

Чегара олди худудидаги ёшлар билан учрашув


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда келажак авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар” дастури  талабларини бажариш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бири томонидан Музработ туманидаги олис чегара олди ҳудудида яшовчи аҳоли ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

 Архелогия музейига саёхат


ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун маданий-маърифий саёҳат ташкиллаштирилди.

  Харбийларимиз: Спорт соғлик гарови

Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини  таъминлаш ҳамда чиниқтириш мақсадида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Жарқўрғон тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди. Муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган ушбу спорт мусобақаси барчага бирдек манзур бўлди.

Оила – муқаддас қўрғон


 Оиланинг тинчлиги, аввало, оилавий муҳитга, ўзаро муносабатларга боғлиқ. Мамлакатимизда оилалар фаровонлиги учун жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ажрашишлар олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маъанавий муҳит барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

среда, 10 марта 2021 г.

 БИЗ ШУНДАЙ ВАТАНДА ЯШАЯПМИЗ

Атрофимдаги нарсаларнинг номларини онам, яқинларим ёрдамида кашф этиб бошлаганимда шунча номини қандай ёдимда сақлаб юрарканман, деб ўйлардим. Яқинларим саволларимга шундай жавоб берарди ёки сўрамаганларим ҳақида ўзлари тушунтирарди: Пиёлачой ичиладиган идишча; Машинаманзилга бир зумда элтиб қўювчи техника; Сувҳаёт манбаи; Ҳаводан нафас оламиз; Капалак учиб юрган гулга ўхшаса ҳам жони бор ҳашорот; Оёқ босиб турган жойимиз ер. Кўзимизга кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларга ном қўйишда давом этардим.

Тиниқ сувга ўхшаган осмонда сузиб юрган оппоқ булутлар менга таниш бўлган ҳамма нарсага айланишини узоқ кузатиб ўтиришна яхши кўрардим. Кейинчалик оёқ босаётган еримнинг номи вазифасига қараб (онамдан сўраганимда ер ҳаммага тегишли жуда катта маконлигини, унинг устидаги нарсалар барча учун умумий ёки бир кишига тегишли бўлишига қараб турли вазифаларни бажаришини билиб олган эдим) ўзгариб боришини англадим: ҳовлимизнинг ичидауйимиз”, ташқаридайўл”, “кўча”, қўшнимизнинг уйига ўтганимдаРушаналарнинг уйи”, ўзим тенги болалар билан борадиган жойимдабоғча”…

четверг, 4 марта 2021 г.

 Аёллар касби фақат тикувчилик эмас

Қадим  Сурхондарё вилоятига ким ташриф буюрмасин албатта бир тансиқ тоами борки емай кетмайди. Шу сабабданми бу таом ошпазларимизнинг ташриф қоғозидек бўлиб ҳам қолган.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...