среда, 6 мая 2020 г.

Сурхондарё экспорт салоҳияти янада ошмоқда


Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сонли Фармонига кўра, божхона органларига юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш топшириғи берилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 4 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати  66,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 94,6 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган бўлиб, бу эса ўтган йилнинг мос даврига 920,6 минг АҚШ долларига ёки 1,4 фоизга кўпайган.
Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:
- Ип –калава маҳсулоти экспорти 23,3  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 34,8 фоизи);
- Ловия маҳсулоти маҳсулоти экспорти 12,6  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 18,8 фоизи);
- Мош маҳсулоти экспорти 5,3  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг     8 фоизи);
- Карам маҳсулоти экспорти 4,8  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 7,2 фоизи);
- Кўкат  маҳсулоти экспорти  3,6  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,3 фоизи);
- Пиёз маҳсулоти экспорти 2,7  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг   4 фоизи);
- Помидор маҳсулоти экспорти 2,2  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг  3,2  фоизи).
Шундан вилоятдан экспорт қилинган мева –сабзавот маҳсулотлари экспорти 33,1 миллион АҚШ долларни ташкил этади.
Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар:

- Хитой Халқ Республикасига 20,2 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 30,2 фоизи);
- Афғонистон Ислом Республикасига 16,9 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 25,3 фоизи);
- Покистон Ислом Республикасига 9,8 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 14,7 фоизи);
- Россия Федерациясига 9,6 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 14,4 фоизи)
- Қирғизистон Республикасига 3 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 4,5 фоизи).
Рақамлардан кўриниб турибдики, вилоятнинг экспорт салоҳияти пандемия шароитида ҳам ўсишга эришаган. Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан телефон орқали ҳамда масофадан туриб мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...