суббота, 9 мая 2020 г.

Термизда хотира тадбирлари бўлиб ўтди

Хотира муқаддас- қадр абадий. Ватан юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида ўз жонини фидо қилган фарзандларини унутмайди. 9 май “Хотира ва қадрлаш” кунида мамлакатимизда қаҳрамонлар хотираси ёд этилади.

Шу муносабат билан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда Термиз шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокими Т.Боболов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Майдон узра  таралган ҳарбий оркестр садолари остида тадбир иштирокчилари қаторида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам  Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...