вторник, 5 мая 2020 г.

ЖАНУБ ГУЛИ АСЛИ ЎЗБЕК АЁЛИ БЕКАМ ОПА
Қадимдан меҳнат билан тобланган ўзбек аёли борки уни қанчалик уддабуронлигини ёзмайлик камдек туйилайверади. Шу учунми баъзан тил ожиз, қалам эса қоғозга ёза олмай қолади. Асли аёлларимиз шундай... тинмай ишлаб оиласи учун парвона бўлади ҳам.

Бир келиб кетинг Жанубга
Иссиқ бўлган Сурхондарё Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган. Унумдор ерлар бағри етишган ҳосиллардан  есангиз маззаси бир умр оғзингизда қолади.  Бундай тотли махсулотларни етиштиришда ўзбек аёлларининг ҳам хиссаси катта билсангиз. Хув олис қишлоқ томонларга йўлингиз тушса алп ўғлонларимизга тиргач бўлиб Барчинойларимиз кўмакка ошиқаётганлигини кўришингиз мумкин. Вилоятимизнинг Қумқўрғон туманида ҳам бир онахонимиз бор. Улар ҳам касбидан ортиб турмуш ўртоғига кўмакчи бўлган аёлларимиздан. У инсон ким экан дерсиза???
Мен етиштирган узумдан емабсиз, армонда қолмабсиз
 Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида бўлганизда Бекам опа хонадонида бўлмай қайтманг. Келган мехмон борки опа очиқ чехра билан кутиб олиб, табассум билан кузатадилар. Кетиш олди бизнинг боғда пишган узумлардан таътиб кўрмай кета олмайсиз дейдилар ҳам.  Гап орасида “Мен етиштирган узумдан емабсиз, армонда қолмабсиз” деб қоладилар. Ха бу ўша болалар боғчасида  ишлаб, 1994 йилда нафақага чиққач боғдорчилик билан шуғулланиб келаётган  опа. 7 нафар фарзанд, 25 нафар невара ва 7 чеварани олдига олиб, кенг узумзорни гуллатган боғбон маҳсулотлари бутун вилоят бўйлаб бозорларда сотилади. Шунингдек кўчат етиштириш билан ҳам шуғулланаётган Бекам опанинг  узум навлари ҳам талабгир вилоятда.

Не ишга қўл урма мўжизасан аёл
Юртимизда аёлларимизга катта ҳурмат ила қаралади. Улар учун барча имкониятлар эшиги очилган. Шу сабабдан ҳам узоқ йиллар мактабгача таълим тизимида ишлаган Бекам опа нафақага чиқса ҳам халқ корига ярай дейди. Меҳнатда тобланган опа ибратли ҳаёти барчага ўрнак.  Улардек бугунги кун қахрамонларини  Юртюошимиз томонидан ҳам рағбатлантириб келади. Бу йил кўрсатаётган жонбозлиги ва меҳнати  сабаб Бекам опа  “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан  ҳам  тақдирланди.......
Мастура Хамраева


1 комментарий:

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...