пятница, 10 апреля 2020 г.

Қаровсиз ерни жаннатга айлантирган аёл.

 Ўзбекистоннинг жануб жаннати бўлган Сурхондарё серхосил ерлари билан машхур. Ери унумдорлиги билан инсонларнинг кетказган мехнатини оқлайди.

Олтинсой туманининг  “Гулистон” маҳалласида яшовчи Зубайда Жўраева турмуш ўртоғи Эшбой Жўраев билан  бундай имкониятни қўлдан чиқармади. 30 йил муддатга 2014 йилда 1,5 гектар ташландиқ ерда “Жўраев Келдиёр” фермер хўжалигини ташкил этишган эди.

Янтоқ ва олабута босган қаровсиз ерда Зубайда опа оиласи билан ишлаб боғ яратди.  эл дастурхонига сархил узум мевасини етиштириб бериб келмоқда. Бунинг ортидан ўтган йили 13 миллион сўм даромад қилди. Насиб бўлса, бу йил янада даромадни оширамиз, деган умиддамиз дея ният қилишмоқда. Боғда  оилабошилар, 3 ўғил ва 2 келин аҳил-иноқ меҳнат қилиб келмоқда.

Зубайда опадек меҳнаткаш аёлларимиз бор экан ўсиб келаётган қизларимиз улардан ўрнак олади. Ўз навбатида  қилинган меҳнатлар йил ўтгани сари натижасини бериб борайверади.

Мастура 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...