среда, 1 апреля 2020 г.

Халқ учун хизматдаги ўғлонлар
Вилоятимиздаги Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасаруввидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари подполковник Ўткир Худойбердиев бошчилигида Денов туман хокимлиги, Ички ишлар ходимлари  ва ҳарбий қисмдан ташкил этилган кўмак гурухи харбий хизматчилари билан биргаликда хайрли ишларни давом эттирмоқда.

 Улар эрта тонгдан тумандаги ўзгалар парваришига мухтож, якка ёлғиз кексалар, ногиронлар, ёлғиз оналар, боқувчисини йўқотганлар ва кам таъминланган оилаларда бўлишди ва холидан хабар олишди. 210 кг мол гўшти ва озиқ овқат махсулотлари хонадонларга тарқатилинди. Шунингдек, 1000 дона ниқоб ва шахсий химоя воситалари аҳолига берилди. Ҳарбий қисмдан жалб қилинган  махсус техник гурухи томонидан АРС14 харбий техникаси билан  кўчаларда дизенфекция ишлари амалга оширилди.



Айтиш керакки бундан аввалроқ Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасаруввидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Термиз шаҳридаги бир қатор маҳаллардаги ва Учкизил тумани Қум қишлоғидаги кам таъминланган оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари тарқтилиниб, кўчалар ва бозорларда “Биз Сиз учун хизматдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!” деган шиор остида инсонларга касаллик юқишини олдини олиш мақсадида дизенфекция ишларини амалга оширилганди.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...