четверг, 30 апреля 2020 г.

Салонга беркитилган сигаретлар манзилига етиб боролмади 
Мамлакатимизда пандемия шароитида чегара ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади.

Аммо, айрим шахслар борки, улар шундай синовли кунларда давлатимиз ва халқимизга ҳар томонлама кўмак бериш ўрнига, давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитларни суиистеъмол қилиб, қонунчилик талабларини бузиш орқали ўзининг қинғир режаларини амалга оширишга уринишмоқда. 

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси“Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган  фуқаро Б.И бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси  белгиланган тартибда пост ходимлари ва хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровида ноқонуний олиб ўтишга мўлжалланган товарлари йўқлигини маълум қилган фуқаро Б.И нинг сўзлари  ёлғонлигини хизмат ити “Кинг”  фош қилди. Яъни, Б.И нинг бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси салонининг дам олиш қисмидаги ён деворларининг ички томонига  жойлаштирилган ва божхона назоратидан яширилган  қиймати  18 миллион сўмдан ортиқ жами 920 қути икки турдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...