суббота, 28 сентября 2019 г.

Биз буюм эмас, жамиятнинг сиз каби бир бўлагимиз!
Жамиятимизда нуфузи ортиб бораётган аёлларимиз амалга ошираётган ишларни кўриб ғурурланамиз. Эркакларданда қолишмайдиган  шижоати эса тахсинга лойиқ. Лекин шундай бўлсада айрим камчиликлар борки ҳали ҳануз аёлларимизга бўлган ишонч етарли даражада эмас. Аҳолимиз гендер тенглигини  тушунчасини  тўлалигича англай олмаган ва қабул қила олишмаган.

Баъзи эркакларимиз қарашида аёлларимиз уйда ўтириши ва ожиза  сифатида бир умр қулдек яшаб ўтиши керак деб ўйлашади. Лекин юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида қарийб 1 минг 500 нафарга яқин аёллар раҳбарлик лавозимларида ишлаяпти. Шунда ҳам аёлларимизни ожиза дея оласизми?
Шундай бўлсада бизнинг юртимизда аёлларимиз қисман бўлсада фаолияти чекланган. Шундай касблар борки ҳалигача унда фақат эркаклар ишлай олади деб билишади. Аммо бошқа давлатлардачи? Биргина мисол кўп имтиёзлар томонлама  чекланган  Саудия Арабистонида Фуқаролик авиацияси  бош бошқармасии  бир вақтнинг ўзида 5 нафар аёлга  учувчилик лицензиясини берган. Эндиликда  "SAUDI ARABIAN AIRLANES" авиакомпаниясида улар экипаж камандири бўла олади.  Ҳатто аёллар ҳуқуқлари юқори даражада бўлмаган Афғонистонда ҳам Нилуфар Рахмани аёл пилот учувчиси бор.Биздачи? Ҳали узоқ йиллар самолёт дастагини аёлларимизга ишонишмаса керак.

Хитойда  аёл ҳарбийлар 7,5 фоизни ташкил этади.  Шимолий Кареяда 2015 йилдан бошлаб харбий хизматга аёллар хам жалб қилинган.2018 йилда Полша армиясида салкам 6 минг аёл ҳарбий бўлган. Юртимизда эса асосан бу касб эркаклар касби саналади. Бу мисолларда яна бир қанча касбларни киритиш мумкин. Лекин ожизадек кўринган аёл аслида улкан юрак, метин иродали ва кучлидир. Унга уйда безатилган буюмдек эмас, дунёни ўзгаришига ҳиссасини қўша оладиган шахс сифатда қарайдиган вақт келди......

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...