понедельник, 30 сентября 2019 г.

Ўз вақтида синган кўза
Юртимиз ҳар томонлама ривожланмоқда. Кўрган борки бу юртда яшаётганларга хавас қилади. Хар бир инсон шукроналик билан умр кечирмоқда. Аммо ношукрлик қилиб, коррупцияга қул бўлган иноснлар ҳам учраб турибдики уларни қилмиши жазосиз қолмайди. Яқинда бир фуқаро Д.Расулова (исми, фамилияси ўзгартирилган) танишларидан қарз сўраб юрганини кўргандим.  Д.Расулова қинғир йўлни эмас, бир жиноятни фош қилишга хиссасини қўшди.

Кейин билсам Термиз шаҳридаги “Амударё соҳили” маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан харид қилмоқчи бўлиб юрган экан. Аммо шу уйларни қураётган корхона рахбари Шодмон Сапиевга учрашганда рўйхатга киритиб кўйиш учун  400 АҚШ доллар берса хонадон эгаси бўлишини айтади.  Сапиев ишда шерикчилик қилиб ўзига 100 АҚШ долларини олиб қолиб, 300 АҚШ долларини Ш.Холиқуловга ваъда қилади.

Д.Расулова тегишли органларга хабари сабаб жиноий шериклар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида уларга хукм ўқилди ва  аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...