четверг, 1 августа 2019 г.

Сувни асраш бурчимиз


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси  билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.


Ушбу бирлашма Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда  “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида доимий  давра суҳбатлари ўтказилади.  Сурхондарёда ташкил этиладиган семинарларнинг барчаси уюшма ҳамкорлигида вилоятда ташкиллаштирилади.
Навбатдаги давра сухбати вилоят “Ёшлар маркази” биносида бўлиб ўтди. Унга журналистлар, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши бошланғич ташкилотлари вакиллари, оромгоҳларда дам олаётган мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Давра сухбатининг биринчи кунида “Ўзбекистон Республикасида маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш” мавзуси, Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни бўйича, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуси бўйича тақдимот ўтказилди. Сўнгра ёшлар билан таъкидлаб ўтилган мавзу бўйича фикрлар алмашинди.
Иштирокчиларига “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси томонидан тайёрланган “Мурожаатнома”нинг матни муҳокамага қўйилиб, таҳлилдан ўтказилди. Гурухларга бўлинган холда амалий машғулотлар ўтказилди.
Давра суҳбатининг иккинчи кунида Термиз шаҳридаги “Халқаро болалар оромгоҳи”да дам олаётган ўқувчилар ҳам жалб қилинди. Унинг кириш қисмида “Сувчи” жамоат бирлашмаси мутахассислари сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, минтақамиз ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга қисқача маълумотлар берди. Болаларни республикамиздаги дарёлар, каналлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари хақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистон сув ҳавзалари”деб номланган видеоролик намойиш қилинди. Лойиҳа мутахассислари “Сув ва экология” мавзуида болаларга қисқача тушунтиришлар берди. Сувнинг ер юзида тақсимланиши, дунёнинг сувсизликдан қийналаётган аҳолиси, сувнинг беҳуда исроф қилиниши оқибатлари борасида сўз юритди.
        Видеолавҳа тугагач лойиҳа мутахассислари тадбир иштирокчилари бўлган болаларни “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал беллашувга жалб этди. Энг кўп балл йиққан гуруҳлар 1, 2, 3-даражали диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.
       Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
 Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...