пятница, 2 августа 2019 г.

СУРХОНДАРЁДАН ТОПИЛГАН ХАЗИНА 
Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин маданият” мерос ҳафталиги бўлиб ўтади. Тадбир доирасида “Кушон хазиналари” ноёб кўргазмаси ўтказилади.
Ушбу катта экспозиция Тошкентда, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида намойиш этилади. Халқаро олимларнинг кўплаб сўровларига биноан мустақиллик йилларида биринчи марта Ўрта Осиёда I аср ўрталарида пайдо бўлган, етарлича ўрганилмаган ва бир вақтлар қудратли бўлган Кушон империяси даврига оид ноёб асарлар намойиш этилади.


Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа қадимги шаҳар қазилмаларида топилган афсонавий “Далварзин олтини” намойиши кўпчиликда қизиқиш уйғотиши табиий.
1972 йилда қазиш пайтида академик Э.Ртвеладзе бошчилигидаги бир гуруҳ археологлар ушбу минтақа тарихидаги I асрга тегишли, оғирлиги 36 кг бўлган энг катта олтин буюмлар хазинасини топган. Бугунги кунга қадар ушбу ноёб хазиналар давлат фондида сақланиб келинган ва улар илгари намойиш этилмаган.
Кўргазманинг энг камёб экспонатлари орасида – олтин пектораль (ёл), Гераклнинг тасвири туширилган гемма, кўкрак усти тилла безаклари, ҳайвон тасвирли тилла кўкрак нишони, эрамиздан аввалги III – IV асрда Шимолий Ҳиндистон ва Ўрта Осиё жануби (Бақтрия, Сўғдиёна)да кенг тарқалган кхароштхи ёзуви битилган ноёб олтин чорқирра қайроқтош ва кўпгина бошқа буюмлар бор.
Ўзбекистоннинг турли музейларидаги Кушон даврига алоқадор экспонатлари биринчи марта ягона экспозицияда намойиш этилади.
Кўргазма доирасида “Кушон подшолиги хазиналари” китоб-альбоми ва шу номдаги ҳужжатли фильм тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...