четверг, 8 августа 2019 г.

 ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР МАВҚЕИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА
Тарихдан маълумки, аждодларимизнинг қадимги ёзма ва оғзаки манбаларида аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеи доимо юқори баҳоланиб келинган. Бугунги кунга келиб эса нафақат оилада балки жамиятда ҳам аёл ўз ўрнига эгадир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
 Мана орадан бир йил ўтиб ушбу фармонга асосан ижтимоий оғир аҳволдаги аёлларни ҳимоя қилиш хотин-қизлар тизимининг устувор йўналишига айланди. Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошди, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласи янги босқичга кўтарилди, хуқуқий онги ва маданияти ошди.
 Қабул қилинган Фармон доирасида Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та Қарори, Ҳукуматимизнинг 6 та қарори, 4 та фармойиши ва 12 та чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.
 2018 йилда Республика бўйича 47 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган, шундан 14 минг 600 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан манзилли ишлар олиб борилди. 
Уларнинг 14 минг нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 13 минг 500 нафарининг бандлиги таъминланди, 22 минг нафарига 21 млрд. сўм миқдоридаги моддий ёрдамлар берилди.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 1 минг 464 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларга арзон уй-жойлар учун 54,6 млрд. сўм бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди.
 Қувонарлиси Президентимиз Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаларида Қўмитага хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 13 минг нафар хотин-қизларни иш билан, 1600 нафар хотин-қизларни уй билан таъминлаш вазифасини топширди.
2018 йилда бандлик дастурлари асосида яратилган иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган 245 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Маҳаллалар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилиб, алоҳида дастур асосида 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминланди ва бунга 38 млрд. 261 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
 Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан бўш биноларни қайта таъмирлаш ва ишга тушириш ҳисобига 2 минг 300 тадан ортиқ кичик цехлар ташкил этилиб, 16 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
 Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш оҳирги икки йилда 2 баробарга оширилди. Айниқса, йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди.

 Тижорат банклари томонидан хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти учун 2017-2018 йилларда 6,1 трлн. сўм кредит ажратилган. Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномалари асосида Фонд маблағлари ҳисобидан йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш тизими жорий этилиб, жорий йилнинг ўзида 100 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...