Сангардак аёллари миннатдор
Маълумтларга кўра,
республикамиз бўйича 1 минг 779 та тикувчилик,
қандолатчилик ва бошқа йўналишларда кичик корхона (цех)лар ташкил этилиб, 11 минг 21 нафар оғир
турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек,
“Устоз – шогирд” тизими асосида хотин-қизларнинг 6 944 нафари
ҳунармандчиликка жалб этилмоқда. Уйма-уй юриш натижасида аниқланган
ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг 13 954 нафари касаначилик асосида йирик корхона,
ташкилотларга ишга жойлаштирилди.
Сурхондарё
вилоятида ҳам аёлларимизни бу борада талай ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аёллар қамраб олинаётганлиги
қувонарли.
Олис
тоғли
худуд Сангардак. У ерда
ҳозирги кунда 300 нафар аёллар мутахассислар тамонидан назарий ва
амалий жихатдан касбга ўқитилмокда. Нега дейсизми? Тез орада ушбу тоғли ҳудудда хам энди йирик ишлаб чиқариш кархонаси ишга туширилади. 300
ўринли,
икки сменада 600 нафар хотин-қизларни
бандлигини таъминлайдиган тикув-трикотаж цехи Сангардарлик аёлларни қувонтирди. Азалдан чевар
бўлиб келган сангардаклик аёллар энди ҳунари ортидан меҳант қилиб ҳам оиласига,
ҳам жамиятга фойда келтиради. Улар биан сухбатлашар эканман хаётдан
мамнун аёлларимиз,
Мухтарам Президентимиздан миннатдорлар.
Биргина бу каби ишлар
сангардакли аёлларни эмас бутун воҳани эгаллаб олмоқда. Айниқса тадбиркорликка кириб келмоқчи ва бизнесини
эндиликда бошлаган аёлларимиз тажрибаси ошириб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, халқ депутатлари Сурхандарё вилоят кенгаши ва вилоят
хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Бизнес субъектларида фаолият
юритаётган аёллар салмоғини ошириш
чораларини кўриш ва бошқарув жараёнларига аёлларни кенгрок жалб этиш хамда оилавий бизнесни
ривожлантириш оркали уларни иш билан таъминлаш" мавзусида семинар ташкиллаштирилди. Семенарда Олий мажлис сенати аъзоси О. К. Иминов
иштирок этиб, туманлардан таклиф этилган
бизнесини бошлаган ва бошлаётган
тадбиркор аёлларга олдида турган муаммоларга мутахассислар томонидан тушунчалар
берилди.
Бу
каби ишларни амалга оширилиши аёлларимизнинг ўз имкониятларини кўрсатишга имкон
яратмоқда. ва ечимини килишга чоралар
белгилаб олинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий