понедельник, 19 августа 2019 г.

Контабанданинг янги усули божхоначиларни чалғитолмади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб, божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона хужжатларига ўхшатиб ясалган хужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб, беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

         Бироқ,  ўзларининг қинғир нийятларини амалга оширишга уринишлар ҳамон учраб турибди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан  Toyota Corolla русумли автомобилда кириб келган фуқаро Й.Ж. нинг янги усулдаги контрабанда жинояти фош этилди. Яъни мазкур фуқаро ўзи бошқарувидаги автомобилнинг олд ўриндиғи қопламасининг пастки қисмига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ёпиштириб олиб ўтмоқчи бўлди. Бир қарашда ўриндиқ қопламасига тушган доғ каби кўринадиган қилиб беркитилган гиёҳвандлик моддаси божхона ходимига бириктирилган хизмат ити ёрдамида аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...