понедельник, 19 августа 2019 г.

Тожикистон ва Афғонистон чегараларида жойлашган божхона постларида фуқаролар билан ижтимоий сўров ўтказилди

Ўзбек, тожик ва афғон халқларини муштарак маданият ҳамда қадриятлар, урф-одат ва теран тарихий илдизлар ўзаро боғлаб туради. Ушбу қардош эллар азалдан бир дарёдан сув ичган.


 Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни мамлакатларга амалга оширган ташрифлари яқин қўшничилик, тенглик, ўзаро манфаатли шерикчилик асосидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўзаро ҳамкорлик доирасида чегараолди ҳудудлари вилоятлари ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқалар ҳам кенгайиб бормоқда.

Мазкур ислоҳотлар натижаларини, божхона тартиб таомиллари ва ходимларининг фуқароларга муносабатларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикалари билан Ўзбекистон Республикаси чегараларида жойлашган “Сариосиё” ва “Айритом” чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган 30 дан ортиқ, турли давлат фуқаролари  билан  ижтимоий сўров ва суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида мазкур фуқаролар божхона назорати ва божхона ходимларининг муомаласидан мамнун эканликларини, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ижобий фикрлар билдиришди. Хусусан, Тожикистон Республикасидаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган, Туркманистон фуқароси Валиханов Равшан ўз фикрларини қуйдагича баён этди:-“ Мен иккинчи курсни тамомладим, чегара ва божхона назоратидан ўтишда умуман муаммо йўқ, куннинг исталган вақтида келиб ўтишимиз мумкин. Ходимлар ҳам туну кун ишлашади, Президентларимиз соғ бўлишсин, йўлларни очишди, камчиликлар йўқ”
Шунингдек, Туркия фуқароси Ҳайбатуллаҳ Дўған,Германия фуқароси Ян Урмахер ва АҚШ фуқароси Ҳоссаини Салим Аҳмедлар ҳам юртимиз ва чегара божхона постлари тўғрисида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.
Жонажон диёримиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун дунёда ижобий эътироф этилмоқда. Албатта, сайёҳлар ва хорижий давлат фуқароларида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр қолишида божхона хизматини ўрни ҳам сезиларли даражада десак адашмаган бўламиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...