среда, 31 июля 2019 г.

ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА ИЛК ЙИҒИЛИШ
Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол ва соғлом ўсиши учун қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Айниқса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНЕСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистонда олиб бораётган ишлари бу йўналишда катта ютуқларга омил бўлмоқда.  Биргина айтадиган бўлсак  “Болалар саломатлиги, хусусан мунтазам эмлаш масалалари” лойиҳаси  доирасида чекка ҳуддудларга, вилоятларга болаларни касалликлардан вақтида эмлаш учун вакциналарни етказиб бериш мақсадида транспортлар ажратилмоқда. Бу каби кўплаб ишлар ЮНЕСЕФ томонидан юртимизда кенг амалга оширилмоқда. Шундай лойиҳалардан яна бири “Болалар саломатлиги, хусусан мунтазам эмлаш масалалари ҳамда ёшлар иштирокини ОАВ да ёритилишни ошириш” лойиҳасидир. 
Куни кеча ушбу лойиҳа асосида ЮНЕСЕФниннг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Shodlik palace” меҳмонхонасида биринчи вилоят координаторлари йиғилишини ташкил этди. Унда вилоятларда фаолият олиб бораётган энг фаол ОАВ вакиллари иштирок этди.
 
Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар ҳақида ЮНЕСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Наргиза Эгамбердиева, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Нозим Тошпўлатова  батафсил тушунтириб ўтди. Айниқса болаларнинг мунтазам эмлашнинг аҳамияти ва ушбу масала бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишда ОАВ нинг роли ҳақида Тошкент вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати маркзаи Иммунопрофитактика бўлими мудири Насиба Таирова маълумотларни айтиб ўтгани лойиҳа координаторларининг мавзуни ёритишда катта ёрдамчи бўлди.
 Йиғилиш сўнгида вилоят координаторлари лойиҳа бўйича иш режаларини белгилаб олди. Йил сўнгига қадар лойиҳа асосида аҳолининг янада болаларнинг юқумли касалликлардан эмлаш борасида хабордорлигини янада  ошишига замин яратади.
Мастура Ҳамроева



Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...