воскресенье, 28 июля 2019 г.

Болаликни кўрмаган қизча
30 йил давомида йиғилиб қолган муаммоларни 2 йилда бартараф қилиб бўлмайди. Аммо  вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳақиқий ёрдамга мухтож оилаларни уйма-уй юриб бўлса ҳам аниқланмоқда.

Зулфияхон опа. Ўзи хам турмуш ўртоғи хам мехнатга лаёқатсиз. Ёлғиз қизи эса  эндигина 7-синфга ўтган. Аммо, уй ишларининг оғир юки ўша қизнинг бўйнида. Мактабга боради, уй ишларини қилади. Тиним билмай ишлайдиган қизча хатто ёшлик даврининг сурурли онларини ҳам туя олмаган. 

Тенгдошлари қўчаларни чангитиб ўйнаб юрганида бу қизча  тикувчилик йўналишида устоз-шогирд усулида таълим олиб, тикувчиликни ҳам ўрганди. Аммо тикув машинасини сотиб олишга эса имконияти йўқ. Тикув машинага эхтиёжи борлиги билган қўмита эса унга тикув машинани олиб  берди. Отасини Тошкентга даволаниш учун жўнатиш масаласида  ёрдам берилишини билган ёш қизча уйига келган барча инсонларни қучиб, мехрини изҳор қилди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...