пятница, 28 июня 2019 г.

Тадбиркорлар мурожаати ҳоким эътиборида



Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар жума кунида ташкил этиб келинаётган тадбиркорлар қабули билдирилаётган муаммоларни жойида ҳал этиш имконини бермоқда.

Бугун, 28 июнь куни ўтказилган қабулда ҳам тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



Унда 35 нафар тадбиркорнинг мурожаати тингланди, муаммолар юзасидан соҳа мутасаддилари билан фикр алмашилди. Ҳар бир масалага бир ҳафталик муддат билан масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
- Бугунги тадбир мен учун ғоят фойдали бўлди, – дейди бойсунлик тадбиркор Ғулом Нарзиев. – Оилавий тадбиркорлик фаолиятимни чорвачилик йўналишида ҳам давом эттириш учун банкдан 30 миллион сўм кредит маблағи олишда муаммо юзага келаётган эди. Тижорат банкига, қонун талаблари асосида менга имтёзли кредит ажратиш топшириғи берилди.
Тадбиркорларга кўрсатилаётган бундай кўмак жойларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари сонининг ортишига хизмат қилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...