пятница, 28 июня 2019 г.

ГУЛЛАР ВА ҚУШЛАР БАЙРАМИ ҲАМ АЙНАН ЁШЛАР КУНИДА

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Термиз шаҳридаги "Бобур" боғини тубдан ўзгартириб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Ташаббуслар боғига айлантириш мақсадида шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев раҳбарлигида талайгина ишлар амалга оширилди.

 Гуллар ва қушлар байрамининг айнан ёшлар кунида ўтказилишида рамзий маъно бор. Гулларни севиш, қушларни асраш ёшларнинг энг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Гуллар табиатни қанчалик гўзаллаштириши,  қушлар овози кайфиятни қанчалик кўтаришини ёшлар учун тарбиявий аҳамияти ушбу тадбирнинг асл мазмунини белгилаб беради. Ушбу тадбирни юқори савияда ўтказиш учун шаҳардаги барча ташкилот раҳбарлари боғни ободонлаштириш учун бирдамлик билан харакат қилишмоқда.

Термизда илк бора ўтказиладиган гуллар ва қушлар байрами барчани “Бобур” истироҳат боғида чорлайди.




Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...