среда, 26 июня 2019 г.

Янги технология қулайликлари қонунда ҳам белгиланган

Бугунги кунда фермерларимиз янги томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш орқали ҳам фойда олишмоқда ҳам қонун йўли билан кўплаб қулайликларга эга бўлмоқда. Мисол учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, 376-моддасида “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган ер участкаларида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилинадилар” деб кўрсатиб қўйилган. Бу орқали фермерлар қўплаб имтиёзларга эга бўлишмоқда.

Шу билан бирга ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ  2018 ЙИЛ 27 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-4087-СОНЛИ ҚАРОРИ  БИЛАН ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЕТИШТИРИШДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хом ашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектарига 8 млн сўм субсидия тақдим этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасидан бир гектарга 20 млн сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли пункти миқдорида қопланади.
 Шу билан бирга 2019 йилда пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун харажатларини, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларини қоплаш харажатлари учун 120 млрд сўм маблағ ажратилади.
Энг асосийси пахта хом ашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек томчилатиб суғориш тизими ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб кириладиган, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашё 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона божини тўлашдан озод этилади.
 Бу каби қулайликлар ўз навбатида фермерлар иш фаолиятига катта таъсир кўрсатиб, янада сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришаг замин яратади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...