суббота, 29 июня 2019 г.

                  Ғаллакорларимиз биринчи
Ғалла парваришлашда бой тажриба тўплаган воҳа деҳқонлари эрта куздан 93 минг гектар суғориладиган ва 4,2 минг гектар лалми майдонларда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос эртапишар ва серҳосил навли уруғларни оби-тобида экиб, ундириб олди.


Суғориладиган майдонларда тизимли равишда “занг” касаллиги, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар ўтказилди. Бундай ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерлар катта жонбозлик кўрсатди.
Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга пухта тайёргарлик кўрилди. Ишнинг оқилона ташкил этилгани комбайнларнинг унумли ишлашини таъминлади.
Вилоятнинг давлатга дон сотиш режаси 266,2 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди. Ўриб олинган 91 402 гектар (98,3 фоиз) майдондан 476 минг тонна ялпи ҳосил олинди.
Ангор тумани 142, Жарқўрғон, Музробод, Термиз ва Сариосиё туманлари – 107-110 фоиз, Бойсун, Қизириқ ва Шеробод туманлари – 101-103 фоизлик кўрсаткичга эришди. Ўртача ҳосилдорлик 50-55 центнерни ташкил этди. Хирмонга катта ҳисса қўшган қатор фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 65-70 центнердан ошди. Бугунги кун ҳолатига 186 минг тонна дон маҳсулотлари фермер хўжаликлари ихтиёрида қолди.
Ҳозирда ғаллазорларда комбайнлар тўла қувват билан ишламоқда. Улар яна 1,6 минг гектар майдондаги ҳосилни яқин кунларда йиғиштириб олишни ниҳоясига етказади. Буғдойдан бўшаган майдонларнинг бир қисмига мош, ерёнғоқ ҳамда озуқабоп экинлар экилмоқда. Бу тўкинчилик, қўшимча даромад дегани.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...