воскресенье, 12 ноября 2017 г.

 БАXТИМИЗНИ ЎЙЛАГАН ЗОТ

Дунёни ларзага солиб келатёган тероризм минглаб инсонларни нобут қилиб, ёшларни манқуртга айлантирмоқда. Улар орасида ўзбек болалари ҳам борлиги аянчлидир. Бунинг олдини олиб, ёшларни бу балодан асраш учун Биринчи Президентимиз Ислом Каримов биринчилардан бўлиб дунё саҳнида, учрашувларда ёш авлодни тероризмдан асраш бўйича куйиниб гапирган эдилар.

Бугун жаҳонни ларзага солаётган қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Бунга Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия ва Яман каби мамлакатларда фаолият юритаётган ақидапараст жангари гуруҳар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.
Ушбу ҳолатларни авж олишини олдиндан сезган Биринчи Президентимиз 2003 йил июн-июл ойларида Москва шаҳрида, 2015 йил Остонада  ўтказилган Шанхай Ташкилоти ва Олма  отадa ўтказилган Марказий Осиё давлатларида ҳамкор Ташкилотларига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари саммитида долзарб масалалардан бири сифатида “Терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш лозим” деган таклифни олға сурди. Келажак авлод осойишталиги йўлида ташкланган қадам ўз самарасини берди. Терроризмга қарши кураш борасида “6+2” ва Шанхай билан Ўзбекистон Республикаси  ўртасида кенг алоқалар йўлга қўйилган. Террорчилик фаолиятининг кучаётгани унга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозимлигини тақазо этади. Шу боис ҳам Ислом Каримов қарори ила Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги 2000 йил 15 декабр қонуни ўз вақтида қабул қилингани сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Ул зотнинг ўз вақтида чиқарган қарорлари бугун фарзандларини асраб келмоқда. Юртимиз тинч, осмонимиз мусоффо. Бунинг барчасига умри тикилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов саъйи ҳаракатлари ётибди. Шу сабаб кўзмунчоқ кўзларимиз бахтдан порламоқда!
Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...