пятница, 17 ноября 2017 г.

ҚУЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ОАВ РОЛИ МУҲИМ


Мўмай даромад ваъда қилиб, ишга таклиф қилишётган кимсаларнинг қилмишлари, улардан жабр кўрган инсонларнинг тақдири бошқа кимсаларга ўрнак бўлишида, одам савдосининг оқибатлари ҳақида кенг жамоатчиликни xабардор қилишда оммавий аxборот воситаларининг ўрни катта. Шу сабаб, республикамизда xалқаро ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса бир неча маротаба ўтказилиб келинаётган журналистлар учун семинарлар уларнинг тажрибаси ошиб, аҳолига етиб бора оладиган мақолалар тайёрлашларига имкон бермоқда.

  
Куни кеча Тошкент шаҳридаги “Грант Тошкент” меҳмонxонаси залида USAID ташкилоти ва «Истиқболли авлод» маркази ҳамкорлигида “Одам савдосини  олдини олиш мавзусини ёритишда замонавий ОАВ лардан(ижтимоий тармоқлар, блоглар, интернет нашрларидан) фойдаланган ҳолда ёритиш” мавзусида 2 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоят миқёсидаги журналистлар иштирок этишди.
Семинарда қатнашчиларга Қиргизистонлик эксперт А.Мамбетова, Журналистларни қайта тайёрлаш xалқаро маркази тренери Н.Қосимова, AVC лойиҳасининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича мутаxассиси К.Якубов мақола тайёрлашда янги теxнологиялардан фойдаланиш, одам савдоси мавзусини ёритишда журналист этикаси,  интернетда маълумот  жойлаш мавзуларидапрезинтация қилишди.Шундан сўнг,“Истиқболли авлод” маркази томонидан тайёрланган “Орзулар”, “Адашганлар” ролиги намойиш этилди.



Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда дунё тажрибасини ўрганишди. Саволларига жавоб олган журналистлар семинар сўнгида медиа режа тузиб олишди.


МАСТУРА ХАМРОЕВА


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...