понедельник, 27 ноября 2017 г.

Юксак маънавиятли аждодлар фарзандимиз

Дилимдаги эзгу ўйларни қоғозга туширар эканман, шонли, қийинчиликларга йўғрилган аждодларимиз ўтмиши, машаққатлик ила қўлга киритилган мустақиллик кўз олдимда гавдаланади. Шу онда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йилда нашр этилган“ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ” асарининг бошланишидаги бир жумла хеч ёдимдан чиқмайди. Унда юртбошимиз:“Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли,билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор  куч ва  имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия   масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан  четга чиқиб қолишимиз мумкин” дегандилар..


Бугунги кун бир бахтки заминимизни эгаллаб турган инсонлар қатори тонг отишию, қуёшнинг уфқ узра бўй кўрсатганини ўз кўзимиз билан кўра оламиз. Фарзандларимиз уйдан билим даргоҳларига эркин обод кўчалар бўйлаб шахдам қадам ила бормоқда. Ўқиб, дунёни билими билан лол қолдирмоқда. Шундай экан ҳозир биз мустақиллик неъматидан бахра олиб шод яшамоқдамиз. Аммо унутмаслигимиз лозимки бу кенг йўлга чиқиб олгунимизга қадар не-не кунлар  аждодларимизни четлаб ўтмади дейсиз. Буни хатто Биринчи Президентимиз ўз асарларида ҳам эслатган. Тарихсиз келажак бўлмагани каби биз ҳам ўтган кунимизни ҳар он ёдимизда сақламоғимиз керак.  Айниқса бу йўлда Ислом Каримов кўрсатган жасорат асрлар зўтсада шу юртда киндик қони тўкилиб катта бўлаётган инсонлар қалбидан ўчмайди. Ул зотга муносиб фарзанд бўлиш учун эса маънавиятимизни юксалтириш, ўз устимизда тинмай ишлаш орқали орқали жавоб қайтарамиз.. Эсланга, 26 йил муқаддам тарих солномаларига назар ташласак озодликка эришиш учун инсонлар юрак юрагидан орзу қўшиғини куйлаганликларини, баъзи инсонлар эса юртдошларимизни билимсизликка олиб боришга интилган ёвузларга қарши  курашларда мардларча умрини тикканлар изи қолганлигини кўрамиз. Аҳолини ишонч ила олдинга интилишга ҳеч кимдан қўрқмай озодликка етаклаган инсон бугун ҳам ҳудди ёнимиздадек туюлади. Чунки ҳар бир кўчада, маҳаллада, шаҳарда, қишлоқда, туманда ул зотнинг  қилган бунёдкорлик ишлари қад кўтариб турибди. Улар бир осмонки Биринчи Президентимиз каби  нурли келажакка тик қара оладиган ободликдир. Бу сўзлар айни ҳақиқат.
 Биламизки мустақилликдан олдин юртдошларимиз учун озодлик бир туш каби эди. Неча-неча инсонлар шу тушни рўёбга чиқариш йўлида захматлар чекиб нобут бўлишган. Ватанпарвар инсонларни эса совуқ тузум ўз домига тортиб қатоғон қурбонлари сафига қўшиб борган. Уларнинг жасорати қанчалик ортса қатоғон қурбонлари ва нохақ айбловлар хам унданда ортиб юртдошларимиз тун қорунғилиги каби изсиз отилишга махкум қилинганди. Нохақ тухмат тоши давлат арбоблари, мехнаткаш ахоли қаторида маърифатпарвар  адабиёт дарғаларини хам ўз домига тортди. Биргина шундай инсонлар қаторида Махмуд Беҳбудий, Ҳожи Муин, Абдулла Қодирий, Ғулом Зафарий, Элбек, Ғози Олим Юнусов, Отажон Ҳошимов, Зиё Саид, Қори Ёқубов, Муҳиддин Турсунхўжаев, Боту, Мақсуд Шайхзода Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Абдуваҳоб Ибодий, Обиджон Маҳмудов, Исҳоқхон Ибрат, Рафиқ Мўмин каби бир қатор адабиёт намоёндаларини хам ижод боғидан шавқатсизларча юлиб олиб қатоғон қурбонларига айлантиришгани мисол. Уларнинг баъзилари қамалишга, баъзилари отилишга махкум қилинганди. Мунгли зулмли тақдирлар қатоғон йиллари ила тарих варағларига озодликка бўлган ширин ҳаёллар оғушини сингдириб кетди. Шуни айтиш лозимки эзгу фазилат ва интилишлар халқимизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб кетган. Бу юксак маънавият неча асрларкибизни не-не бало-қазолардан, тўфон ва бўронлардан соғ-омон асраб келмоқда. Ҳар қандай босқин ва истилоларга қарамасдан, ҳар қандай оғир ва мураккаб шароитда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комилликсари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга ибрат бўлиб, куч-қувват бағишлаб келмоқда. Бунинг самараси ўлароқ улар кутган кунларда биз яшамоқдамиз. Зеро, Биринчи Президентимиз доим куйиниб атган сўзлар замирида кеча ким эдигу бугун ким бўлганимиздан далолат беради. Бугун хурлик байроғи  бизнинг бошимиз узра хилпиламоқда. Хеч эътибор берганмизсиз доим уйимиздаги кекса нуройнийларимиз қўлини дуога очганидан илк айтадиган тилаклари “Эрк кунларига етказганингга шукрлар бўлсин, доим осмонимиз тинч, юртимиз фаровон бўлсин” дея ният қилишади. Биргина шу тилак замирида ҳам неча йиллик ситамларни кўрган кексаларимизнинг қалбининг тўридан чиқаётган шукроналикни хисси ётади.
Фикрларимдан айтмоқчи бўлганим шуки қуйида биргина Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг китобининг бошланидаги бир жумланинг ўзигина ҳар бир инсон каби менинг ҳам дунёқарашимни янаа кенгайтирди. Ҳар бир авлодга ул зот қолдирган китоблар бир ҳазина мисол уларни камол топишида доим ёрдамч бўлади. Зеро, китобхон борки “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарини тўлалигича ўқир экан маънавият олами, фикр доираси, тарихни қалб ила чуқур хис қила олиш туйғусини  яна бир бор англаб етади.
 Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...