понедельник, 27 ноября 2017 г.

Инсонлар юзидаги шукроналик ёҳуд
 қалбимизда қолган бобомиз


Бугун биз халқимиз ўз олдига қўйган эзгу ва улуғ мақсад сари одимлаётган тарихий бир даврда  ҳаёт кечирмоқдамиз. Бу кунга қадар ўтган қисқа вақтда биз қалбимизга эзгу орзулар солиб, азалий қадриятларимизга суяниб баxтиёр яшашимизга умид берган Биринчи Президентимиз ила қадам ташладик.


Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама англаб етган.  Шу сабабми Ислом Каримов номи ила биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмадик, фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, бахтли бўлиб яшамоқда.
Бу кунларга қадар элимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида машъум хатарларни неча бор кўрганлигини унутиб бўлмайди. Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар хавф остида қолганди. Бошимиздан кечирган собиқ мустабид тузум даврида миллий маънавиятни ривожлантиришга мутлақо йўл қўйилмаган. Аксинча, халқимизнинг табиати, яшаш тарзига ёт бўлган коммунистик мафкурани ҳар қандай йўллар ва зўравонлик билан жорий этишга ҳаракат қилинган. Шунинг учун ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бу соҳадаги аҳволни тубдан ўзгартириш юртимизда энг долзарб ва ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди. Шундай таҳликали даврда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бундай  муҳим масалага катта эътибор қаратди. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ юртимизни ҳар тамонлама ривожлантириш йўлига олиб чиқиб уни оёққа тургазди.  Бу катта тариxий воқеа эди.
Ўйлаб кўрингга агар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Ватанимизни мустақилликга олиб чиқмасдан олдин қай аҳволда эдик? Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупрокларда қоришиб ётган эди? Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди? Яқин тарихда халқимиз ўз бошидан кечирган бундай азоб-уқубатларни, тақдиримиз жар ёқасида турган машъум кунлар ўтмишимизнинг бир қисмига айланиб қолди. Тун қоронғусидан нурли йўлга чиққан ўзбек ҳалқини йўлини ёритган қуёмисол порлаган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни унутмаймиз, унутишга бизнинг асло ҳаққимиз  ҳам йўқ.
Мустақил тараққиёт йилларида босиб ўтган, осон кечмаган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни, эришган ютуқ ва марраларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, холисона бир хулосага келишимиз табиийдир. Мустақиллик замирида тикланган Ўзбекистон бугун ҳаётнинг ўзи юксалиш рухида рағбатлантирмоқда. Бундай кунларга етиб келишимизга Биринчи Президентимиз қадами бор. Яъни, бундан ўн тўққиз йил олдин юртимизда эркин ва мустақил демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодиётимизни кескин ва чуқур ислоҳ этиш, аҳолимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш бўйича  Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабул қилган қарори  тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда.

Бунинг исботини, аввало, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзи ва оиласи, яқинлари мисоли-да, шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланиб, обод бўлиб бораётгани мисолида яққол кўриши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...