понедельник, 27 ноября 2017 г.

Тинчликни ўйлаб  мустаҳкамланган дўстлик

Жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган  бир вақтда қашшоқдик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммолар жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳақиқатнинг тасдиғини 30 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган жафокаш Афғонистан мисолида кўришимиз мумкин. Жануб воҳамизга чегарадош бўлган бу мамлакат беқарор урушлар оқибатида жабирдийда бўлиб бормоқда. тинч Ўзбекистонда яшаб ёнгинамизда бўлаётган бундай ҳолатга ачинасан киши. Шукурким Биринчи Президентимиз узоқни кўзлаб қилган сиёсати сабаб нурафшон яшамоқдамиз.  


Шундай бўлсада кенг ҳамжамиятга Биринчи Президентимиз қўшни давлатнинг муаммосига кўз юмиб бўлмаслиги қат қайта таъкидлаган эдилар. Жумладан, «Бугун афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги янада аён бўлмоқда, коалиция кучларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича танлаган стратегияси эса кутилган натижаларни бермаяпти. Муттасил давом этаётган уруш Афғонистон халқининг аҳволини тобора оғирлаштирмоқда ва муаммони ҳал этишни янада қийинлаштирмоқда. Ҳозирги вазиятда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини топиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йўллардан бири, бизнинг фикримизча, Ўзбекистон томонидан 2008 йилда таклиф этилган БМТ шафелигида «6+3» мулоқот гуруҳини ташкил қилиш муҳим роль ўйнаган бўлур эди. Ташаббусимизнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, афғонистонликлар ўз мамлакати муаммоларини ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Афғонистонда урушнинг тугаши ва унинг барқарор келажагидан манфаатдор мамлакатлар кўмагида ўзлари ҳал этишлари даркор» деган эдилар. Дарҳақиқат айтиш керакки нафақат Ўзбекистон тинчлигини балки чегарадош мамлакат тинчлигини ўйлаб айтилган сўзлар эди бу.

Яна бир воқеа 2010 йилнинг июнида Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеалар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни издан чиқариш борасида жиддий хавф туғдирди. Бу воқеага ҳам куйиниб Биринчи Президентимиз шундай деган эдилар: «Қирғизларнинг ўзи ҳам, республика жанубида яшаётган кўп сонли ўзбеклар ҳам учинчи кучлар томонидан пухта ўйланган ва уюштирилган акциянинг қурбонига айланди, дейиш учун бугун барча асосларимиз бор. Узоқни кўзлаб амалга оширилган бу акциядан мақсад мамлакатда нафақат тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, балки Ўзбекистонни ушбу ваҳшиёна хунрезликка тортиш, пировард натижада, миллатлараро қарама-қаршиликни икки қўшни мамлакат-Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро қарама-қаршиликка айлантиришдан иборат эди». чегарадош давлатлар билан доимий алоқаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаб айтилган бундай сўзлар бугун бизнинг тинч ва осойишта яшашимизшга замин яратди. Зеро, қўшнинг тинч сен тинч деганларидек ҳар томонлама барқарорликни таъминлашни Биринчи Президентимиз ўз олдига мақсад қилиб қўйган эдилар. Мақсадларини амалга ошириб обод ва озод, тинч  Ватанни фарзандлари учун яратиб бериб кетдилар.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...