вторник, 11 июля 2017 г.

XXI аср алоқа абoнентлари

XXI асрда замон шунчалик шиддат билан ривожланмоқдаки инсон ҳеч бир кашфиёт билан ҳайраланмай ҳам қолди. Телевидиние, радио, интернет, уяли алоқа. Буларнинг бари бугун ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб қолган. Биргина уяли алоқа воситаларини айтадиган бўлсак биринчи бор уяли телефонлар унчалик инсонларни қизиқтирмаган бўлса, бугунги кунда шунчалик даражада эътиборни тортганидан кунда янги маркали телефонлар яратилмоқда.


Интернетда ўқиб қолдим 1973 йилда Motorola компанияси ҳажми ва шакли жиҳатдан анча ихчам аппарат яратишга муваффақ бўлибди. Бу биринчи «кичкинтой» ҳозирги қўл телефонларига умуман ўхшамаган экан. Бўйи 25 см, эни 15 см ва қалинлиги 5 см, ўзи 1 кг бўлган бу телефонга Dyna-Tac деб ном беришганди. Олд қисмида 12 та тугмача бўлиб, улардан 10 таси рақамлар, қолган 2 таси қўнғироқ қилиш ва алоқани тугатиш учун хизмат қилган. Экран ҳам, қўшимча функциялар ҳам унда мавжуд эмасди. Dyna-Tacнинг аккумулятори 35 дақиқага етган, аммо бунинг учун батарейкани камида 10 соат зарядлаш керак бўлган. Шу сабабли, алоқа сифати нисбатан юқори бўлишига қарамай, оммавий ишлаб чиқариш учун уни ҳали анча такомиллаштириш лозим бўлган экан. Биринчи оммавий уяли телефон эса  орадан ўн йил ўтгач, 1983 йилнинг 6 март куни юзага келибди. Йилдан йилга эса бу митти воситаларга талаб ортиб борган. Мана бугун эса ҳамма инсонлар  қўлида функциялари беқиёс, алоқа сифати юқори даражада бўлган телефон маркаларини кўришимиз мумкин. Дунё бўйича уяли алоқа абонентлари сони 3 миллиарддан ошиб кетди. Ундан фойдаланувчилар сонининг бундай юқори суръатлар билан ўсиши асосан Хитой, Ҳиндистон, Шарқий Европа, Лотин Америкаси, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка мамлакатлари томонидан таъминланмоқда.
Юртимизда эса  оҳирги 5 йилликни оладиган бўлсак мобил абанентлари сони  2013 йилда 20274.1 кишини ташкил этган бўлса 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 21400.2 кишини ташкил этмоқда. Замонавий xизматлардан оқилона фойдаланаётган юртдошларимиз мобил алоқа воситасидан кундалик ҳаётида фойдаланиш жиҳатидан кун сайин ортиб бормоқда. Зеро, ҳам алоқа воситаси, ҳам замонавий xат, интернетдан фойдаланиш имконини берган телефон бугун инсонлар учун айни муддао…….


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...