суббота, 15 июля 2017 г.

Юрт равнақи йўлида бирлашайлик

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.  Юртимизда илк бора бундай учрашувнинг ўтказилиши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта ўзгаришларини олиб келиши аниқ.


Йиғилишда эришилган ютуқлар қайд этилган ҳолда Ўзбекистонда кесаётган  муҳим жараёнларда, ҳеч шубҳасиз, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва масъулияти нақадар беқиёс эканинилигини таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат айтиш керакки юртимизнинг ривожи ва аҳолининг турмуш даражаси яxшиланишида уларнинг фаолияти муҳим саналади. Президентимиз ўз сўзида: «Мен ҳам кўп йиллар депутат бўлганман, шу сабабли ўз тажрибамдан яхши биламан - депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш - бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс.» дея таъкидлагани ҳам келтирган жумлаларимиз ҳақиқат эканлигини кўрсатиб туради.
Шунингдек депутутларимиз эришаётган ютуқлар ҳақида сўзлаганида алоҳида “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси А.Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири, “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолари, сенатор Қ.Турсунов Навоий вилояти ҳокими, М.Ғафурова Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Б.Темирхонова Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судининг раиси, Халқ демократик партияси раиси ўринбосари Р.Комилов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Ё.Умаров Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири лавозимига тайинланганлиги эътироф этдилар.
Эришилган ютуқлар бир қаторда  ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракатнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилинди. Сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажара олмаётганлиги, улар ҳанузгача мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмаётгналигини Президентимиз таъкидлаб ўтди.ушбу жараёнларда мисол сифатида бирин кетин партияларда йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев мисоллар орқали сўзлар экан, Халқ демократик партияси ўзини пенсионерлар, кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатларининг ҳимоячиси сифатида намойиш этиши керак бўлсада, партия шу мақсад йўлида амалий иш олиб бормаётганлиги,“Миллий тикланиш” партияси миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, уларни янада бойитиш билан бирга, туризм соҳасини ривожлантиришни ҳам ўз олдига вазифа қилиб қўйганлигини, аммо партия амалда бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд қонунларнинг ижросини назорат қилиш юзасидан етарлича фаоллик кўрсата олмаётганлиги, ачирнарлиси яқинда Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш бўйича қарор қабул қилганлиги, қарорни тайёрлаш жараёнида ушбу партиянинг роли, таклифи мутлақо сезилмагани, унинг вакиллари иштирок этмагани, “Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб бориши, лекин партия ушбу соҳаларда, хусусан, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини ёки аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича аниқ ташаббусларни ўз вақтида илгари сурмагани, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фаолиятини ҳам мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч сифатида фаол ва самарали деб бўлмаслиги, Президент сайловлари бўлиб ўтганига ҳам бир йил тўлаётган бўлсада, лекин партия ҳозирги пайтда янги ғоялар, янги ташаббус ва таклифларни ўртага қўяётгани йўқлиги, асосийси ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олишлигини, нафақат ЎзЛиДеП, балки барча партиялар мисолида ана шундай қудратли, сафарбар этувчи кучни кўришни исташини аниқ ва тиниқ оҳангда таъкидлади. Зеро, сиёсий партияларимиз ташаббуслари ортиб, фаолиятлари самарали ривожланса, ҳақиқатдан қудратли куч сифатида яшай олиши мумкин.
Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Буни уларнинг фаолияти суст эканлигини Президентимизнинг: «Давлат бюджетидан ойлик олиб ишлаётган минглаб ходимлар, масалан, ЎзЛиДеПдаги 740 дан ортиқ, “Миллий тикланиш”даги қарийб 600 та, ХДПдаги салкам 450 та, “Адолат”даги 340 га яқин ходимнинг фаолиятини самарали деб бўлмайди. Бугунги кунда амалда фаолият кўрсатаётган тўртта сиёсий партияга расман жами бўлиб 1 миллион 150 мингга яқин фуқаро аъзо. Савол туғилади: уларнинг қанчаси партиянинг ғояси, мақсад ва вазифаларини чин юракдан ҳис қилади ва шу ғояни амалга ошириш учун курашга тайёр?  Сиёсий партиялар рақам ортидан қувиб, аъзолари сонини кўпайтириш бўйича мусобақа ўйнамоқда. Натижада турли хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Масалан, ҳудудий партия кенгаши ходимларининг мукофот пули ва ойлик иш ҳақи ҳисобидан аъзолик бадалларини тўлаш орқали аъзолар сонини сунъий равишда кўпайтириш фактлари, афсуски, оз эмас. Биз бундай ҳолатларнинг сабабларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича деярли иш олиб бормаяпмиз. Сиёсий партияларнинг аҳоли билан мулоқоти, тарғибот-ташвиқот ишлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини ҳам етарли деб бўлмайди. Ҳеч кимга сир эмас, бу борадаги ишлар кўпинча юзаки, хўжакўрсинга бўлиб, ҳаётдан анча узилиб қолган. Аҳолини, партия электоратини ташвишга солаётган долзарб муаммоларнинг амалий ечимини топишга қаратилган ишлар, афсуски, ниҳоятда кам. Масалан, ЎзЛиДеПнинг Хоразм вилояти кенгашига келиб тушган 1 минг 250 дан ортиқ ариза ва шикоятларнинг атиги 84 таси бевосита вилоят кенгаши томонидан кўриб чиқилган бўлиб, қолган 1 минг 200 га яқин мурожаат эса Президентнинг Виртуал қабулхонасига юборилган. Сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари” нинг фаолиятини, афсуски, қониқарли, деб бўлмайди. Ваҳоланки, бугун мамлакатимизда яшаётган 10 миллиондан ортиқ ёшлар ҳаётида қанчадан-қанча ечилмаган ижтимоий муаммолар борлигини барчангиз яқинда бўлиб ўтган ёшлар қурултойида яққол кўрдингиз. Ўтган йили барча сиёсий партиялар ходимлари аттестациядан ўтказилди. Маълумотларга кўра, улардан 200 нафари билим ва тажрибаси етарли эмаслиги сабабли аттестациядан ўта олмаган ва ишдан озод этилган. Бундан ташқари, 284 нафар ходим аттестациядан шартли равишда ўтган, 28 нафари эса қуйи лавозимларга ўтказилган. Мана шу рақамларнинг ўзи партияларда кадрлар билан ишлаш масаласининг ҳақиқий аҳволини кўрсатади. Қанчалик оғир бўлмасин, шу борада баъзи бир мисолларга мурожаат қилишга тўғри келади. ЎзЛиДеПнинг Андижон вилояти кенгашининг собиқ раиси З.Жумабоев партия ташкилотига раҳбарлик қилишдан ўзини четга олиб, ишни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Асосий ишни олиб борган унинг биринчи ўринбосари А.Мамажонов эса вилоят кенгаши девонида номаъқул, айтиш мумкинки, шармандали муҳит вужудга келишига сабаб бўлган. Ўйлайманки, гап нима ҳақида бораётганини, кўпчилигингиз яхши тушунасиз. ХДПнинг Тошкент вилояти кенгашининг собиқ раиси С.Агзамов ташкилот балансида бўлган товар-моддий бойликларни сотиш, турли хил баҳоналар билан қўл остидаги ходимлардан пул йиғиш каби ишлар билан шуғулланиб юрган. “Адолат” социал-демократик партиясининг Бухоро вилояти кенгаши раиси А.Турсунов ўз фаолиятида хунук салбий ҳолатларга йўл қўйиб, ўз обрўсини йўқотган, кенгаш фаолияти ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг таъсири мутлақо сезилмаяпти. Айтиш мумкинки, улар, кўп ҳолларда, номига фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, “Адолат” партиясининг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ва туманлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан кенгаш сессиялари муҳокамасига 2016 йил давомида биронта ҳам масала киритилмаганини қандай изоҳлаш мумкин? Худди шундай ҳолатни ЎзЛиДеП партиясининг Хоразм вилояти, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сурхондарё вилояти халқ депутатлари кенгашларидаги партия гуруҳлари мисолида ҳам, бошқа партиялар фаолиятида ҳам учратиш мумкин.» деб айган сўзларининг ўзи исботлаб берди.
Ушбу йиғииш асносида кейинги иш фаолиятига керакли тавсияларни олган сиёсий партиялар йўл қўйилган камчиликларни бартараф эта олса, айта оламизки ҳам xалққа ҳам жамият ҳаётида туб ўзгаришлар рўй беради. Зеро, партияда ишловчи инсонлар энг аввало шу юрт фарзанди. Шундай экан ҳар бир фарзанд Ватан тараққиёти, юрт келажаги учун ўз ҳиссасини қўшмоғ ва шу йўлда бирлашмоғи лозим.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олди...