Ривожланишлар даврида
Инсонлар ривожланиб боргани сайин ўзлари учун
шароитлар яратиб бориш кўлами хам кенгайиб борада. Инсон ўз хохиш-истаклари, эхтиёжларидан келиб
чиққан ҳолда кашфиётлар ва янгиликларни ҳаётга тадбиқ этиб борайверади. Айниқса
кашфиётлар ҳақида гапирганда ахборот технологияларини эсламай иложим йўқ.
Чунки бежиз
XXI аср ахборот технологиялари асри деб аталмаган. Дастлаб компютерлар
яратилди. Кейинчалик эса инсонлар доимий алоқада бўлиш учун эса масофаларнида
чеклаб ўтган интернет ҳаётимизга кириб келди. Бу инсоният томонидан янги
аxборот теxнологиялари даврини бошлаб берган бир кашфиёт эди.
Қисқа муддатда
интернет тармоғининг ривожи шу даражага етдики Ўзбекистонда бу тармоқдан
фойдаланувчилар йил сайин эмас балки кун сайин ортиб бормоқда. Бугунги кунда эса
юртимиз аҳолиси уйдан чиқмай туриб ҳам асримиз кашфиётидан фойдаланган ҳолда
таклиф ва шикоятларини ҳал эта олиш имкониятини англаб етишган. Одамлар
эндиликда давлат идоралари эшиги ёнида
навбат кутмай Ягона интерактив давлат
хизматлари портали орқали муаммоларини ҳал
этишмоқда.
Интернет тармоғидан фақатгина my.gov.uz ҳарфларини
терган холда инсонлар мурожати ўз жавобини олмоқда. Портал қулайликлари билан
танишар экансиз интернет улкан ахборот макони эканига яна бир бор амин
бўласиз. Портал хеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Энг асосийси эса ягона портал давлат органлари томонидан
кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат
хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона манбаи ҳисобланади. Биргина шу
қулайлик хам инсонларга кенг кўламда ёрдам бериш имкониятига эга. Шу сабаб бу
порталдан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда. Йилдан йилга эса портал
ҳизматлари тури ҳам ортиб бормоқда. 2013 йил илк бор портал иш бошлаганида xизматлар
сони 38 тани ташкил этган эди, 2014 йилда 96 та, 2015 йилда эса 260 та, 2016
йилда 265 та бу йил 01 январь ҳолатига кўра эса 302 тани ташкил этмоқда. Xизматлар
сонининг ортиши фуқороларга сифатли,
кўлами кенг миқиёсида xизмат кўрсатиш ҳамда уларга бўлган эътибор ва мурожатларини тезроқ
хал қилиниши мухум омили саналади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий