вторник, 4 июля 2017 г.

Замон ўзгарди аммо…

 «Сил касаллигига мойиллик, — деб ёзган эди Р.Кох — ёмон шароитда яшовчи, қувватсизланган танада юқори  бўлади. Ер юзида қоронғи, зах, яшаш шароитлари ёмон, кулбасига қуёш нури тушмайдиган  хонадонлар сақланиб қолса, сил касаллиги хеч қачон йўқолмайди».

Дарҳақиқат қадимда ривожланмаган пасҳам уйларда яшовчи инсонларда бундайй касалик учраб турган. Аммо, бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ҳам бу касаллик учраб турабдику. Ўтган вақтлардагидек қуёш нури тегмайдиган уйларни ҳозирги кунда топа олмасангиз керак. Аҳир кундан кунга ривожланиб бораётган дунё ҳамжамиятида фақат осмонўпар бинолар, муҳташам уйлар савлат тўкиб турадику. Бунга нима сабаб экана.
Айтиш керакки бизнинг юртимизда ҳам ушбу касаликка чалинган инсонлар учраб туради. Биламизки, сил, аксарият ҳолларда ҳаво-томчи йўли ва чанг орқали юқади, бунда бактерия ўпкага нафас йўллари орқали тушади. Шундай экан ҳавода xоҳламизми йўқми сил бактериялари мавжуд бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Қадимдан мавжуд бўлган сил инсон организимида иммунитетнинг паст бўлган ҳолатларда уларда намоён бўлиши мумкин экан. Бугунги кунда замонавий уйларда яшамайлик, ушбу касалликка қарши организмимиз кураша олмаса сил касаллигига чалиниш ҳеч гап эмас. Интернетда ўқиб қолдим инфекциянинг асосий манбаи — 90-95 фоиз ҳолларда сил билан оғриган киши; қорамол эса — қўшимча манба саналади. Бемор хасталикнинг очиқ тури билан оғриганда, яъни сил микобактерияларини ажратганда, хавфли бўлиб қолади. Бу ҳодиса, кўпинча оилада, хонадонда ёки микобактерияни ажратувчи бемор бўлган жамоада рўй бериши мумкин.
Бутун дунё соғликни сақлаш тизимининг долзарб муаммоларидан бири бўлган сил бугунги кунда  кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Бу дард билан оғриганлар сони йилдан-йилга ер юзининг барча жойларида ортиб бормокда.

Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган муҳимроқдир. Зеро, сил касаллигининг олдини олиш имкони мавжуд. Бунга эришиш учун чини қишимиз, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашимиз самарали хисобланади. Ўз вақтида шифокор текширувидан ўтиш ва соғлигимизга эътибор касалликларнинг олдини олишга замин яратади. Бежизга айтишмаган, соғлигимиз ўз қўлимизда.....

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...