Барча бирдек меҳрга лойиқ
Шаҳримизда
силга чалинган беморларни даволайдиган диспансер мавжуд. Бир кун ушбу диспансер
томон йўлакдан кетар эканман, икки инсоннинг суxбатини беҳос
эшитдим. Бири иккинчисига қарата атмоқда: биз касалxона ёнидан
ўтаяпмиз нафас олма дугонажон бўлмаса силга чалинасан, бу диспансерда ётиш ёмон
дея қўрқитмоқда.
Иккинчиси эса содда эканми юз ифодасидан ҳақиқатдан нафас
олмасликка ҳаракат қилаётганлиги сезилиб турарди. У тезроқ бу йўлакдан кетиш
учун шаҳдам қадам билан шеригининг гапидан қўрқиб кетаётганини кўрдим. Шу онда
бизнинг одамлар орасида ҳали юқори даражада тиббий маданият ривожланмаганига
амин бўлдим. Биламизки маълумотларга кўра сил бемор йўталганда ажраладиган 2
мингдан 5 мингтача томчи ҳавода осма ҳолатда бўлиши мумкин. Бу томчилар бемор
аксирганда ва йўталганда 2 дан 9 метргача масофага тарқалиши мумкин. Емирилган
ўпка силига чалинган бемор, балғами билан кунига 15-100 млн. сил
микобактерияларини ажратиши мумкин. Сил касаллиги пайдо бўлиши
учун 1 дан 10 тагача сил микобактерияси бўлиши кифоя. Бу томчилар соғлом
кишининг нафас йўлларида, рўзғор анжомларида, ўйинчоқларда қолади. Баъзан сил соғлом
одамга алиментар йўл, яъни озиқ-овқатдан ҳам ўтади. Лекин бу дегани бемор
инсонга ёрдам қўлини чўзмай ундан ўзимизни олиб қочиш ёки ушбу даволанувчилар
ётган диспансер олдидан нотўғри тушунча билан ўтиб кетиш керак эмаску. Энг аввало биз инсонмиз. Бир
биримизга ҳамдардлик қўлини узата олишимиз керак. Ҳар қандай бемор меҳр ила
янада тезроқ соғаяди ва кучга кириб соғлом инсонлар сафига қайтади.
Интернетда ўқигандим, бугунги кунда юртимизда ана шундай соғлиги туфайли меҳрга интиқ инсонлар учун сил беморларини даволаш силга қарши диспансерлар мавжуд. Фаол сил беморлар
сил шифохоналарида даволанади. Уларга ҳам меҳр ҳам шифо беришмоқда.
Шифохоналарда сил беморларига берилаётган озиқ-овқатлар сифатига ва режасига
катта эътибор берилади. Республикамизда DОTS дастури тадбиқ қилиниши билан
ҳамма шифохоналар силга қарши дорилар билан бекаму-кўст таъминланди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий