Аҳоли
саломатлиги муxим
Бугунги
кунда вилоятимиздаги силга қарши кураш муассасалари сони 17 тани ташкил қилиб,
улардан диспансерлар 5 та, поликлиникалар таркибидаги силга қарши бўлимлар 10
та, сил касалликлари шифохонаси 1 та ва 1 та болалар сил касалликлари
санаториясидир. Бу ерда сил касаллигининг олдини олиш ва бартараф этиш,
аҳолининг саломатлигини тиклаш борасида ўз соҳасининг етакчи мутаҳассислари
фаолият олиб бормоқда.
Жумладан, ушбу
муассасаларида 77 нафар шифокорлардан, 50 нафари тоифага эга бўлиб,
улардан: 45 нафари ёки 58.4 % олий тоифали, 3 нафари ёки 3.8 % биринчи тоифали
ва 2 нафари ёки 2.5 % иккинчи тоифага эга мутаҳассислардир..
Мутаҳассисларнинг бари юртимизда сил касалиги билан оғриган
беморларга ёрдам бериш ва даволаш мақсадида иш олиб
боришади. Сил белгилари кузатилган беморларни кўрикдан ўтказиш, унга тиббий
ёрдам бериш давлатимиз томонидан бепул бўлиб, дори дармонлар билан доимий
таъминлаб келинмоқда. Лекин, аксарият
инсонлар орасида касаллик ҳақида тушунча бўлмаганлиги сабаб, нотўғри
маълумотлар тарқалмоқда. Бемор яқинлари, фарзандлари ҳам ушбу касаликка
чалиниши мумкин дея ўйлашлари мумкин. Лекин, айтиш керакки, тадқиқотларга кўра,
сил (туберкулёз) ирсий касаллик эмас ва наслдан-наслга ҳам ўтмайди. Фақат
балғамида сил таёқчаларини ажратадиган (очиқ шаклдаги) сил билан оғриган бемор
билан яқин мулоқотда бўлган одамларга иммунитети заиф бўлса юқиши мумкин. Бироқ
бемор билан бирга яшаган айрим оила аъзоларига касаллик юқмаган ҳоллар ҳам
учрайди. Бугунга келиб, сил бой-камбағал деб одам танламайди. Иммунитети паст,
озиб кетган, иштаҳаси йўқ, яхши еб-ичмайдиган, организми кучсиз одамларга тез
юқади.
Сил юқишидан сақланиш учун организмнинг касалликка
қарши курашувчанлигини сустлаштирмаслик талаб этилади. Вақтида дам олмаслик,
меъёрида овқатланмаслик курашувчанликнинг сусайишига олиб келади. Иммунитет
кучли бўлиши учун мунтазам спорт билан шуғулланиш, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш,
сервитамин овқатлар истеъмол қилиш лозим.
Ҳозирда республикамизда бошқа эпидемиологик
хасталиклар билан бир қаторда сил профилактикаси, уни ўз вақтида ташхислаш
ҳамда даволашга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, юртимизда аҳоли саломатлиги
муҳим устувор вазифа ҳисобланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий