вторник, 4 июля 2017 г.

Қадимдан маълум

Сил қўзғатувчисини 1882 йилда немис бактериологи Р.Кох кашф этган. Аммо, ундан анча йиллар олдинроқ бу касаллик пайдо бўлиб улгурганди.


Маълумотларга кўра, сил таёқчаси аниқланмасдан анча аввал, бу касалликнинг юқумли табиатга эга эканлиги маълум бўлган. Бундан минг йил аввал cил касаллиги юқумли эканлиги, у камбағаллар орасида, оғир шароитларда яшовчилар орасида кенг тарқалиши ҳақида дастлабки мукаммал маълумотларни буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино ёритганлар. У зот минг йил бурун махсус асбоб ясаб, экссудатив плевритни пункция қилганлар ва суюқлик чиқариб олганлар. Шу касалликни сабабини сил деб кўрсатганлар. У кишининг «Тиб қонунлари» китоблари беш юз йилдан ортиқ Европалик олимлар учун беқиёс илм манбаи бўлиб келди. Инсонларни сил билан касалланиши қадим замонлардан бери маълум.
Инсон умуртқа поғонасида сил касаллиги белгилари, бундан 5 минг йил олдин яшаб ўтган одамларда аниқланган. Худди шундай ўзгаришлар эрамиздан 2-3 минг йил аввал яшаб ўтган Миср фиръавнлари танасида ҳам аниқланган. Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино томонидан йўтал, балғам ажралиши, қон туфлаш, озиш каби силнинг асосий симптомлари кўрсатиб ўтилган.

ЖССТ тавсиясига биноан, 1982 йилдан бошлаб,  24 март-Халқаро силга қарши кураш куни деб эълон қилинган.  бунга сабаб эса Берлин шаҳрида Физиологлар жамиятида Р.Кох 1882 йил 24 март куни «Сил этиологияси» мавзусида маъруза қилди ва сил таёқчасини ҳаммага кўрсатди.  Шу асосда ўша кунни ушбу касаликка қарши  курашиш куни деб белгиланди. Р.Кох га эса 1905 йилда Нобел мукофоти берилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...