понедельник, 3 июля 2017 г.

Барчасига ечим бор

Юртимизда сифатли таълим жараёнларини амалга ошириш ва ўқувчиларни назоратга олиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўқув бинолар замоний таъмирланмоқда, ёшларнинг билим олишлари учун аxборот теxнологияларидан фойдаланган ҳолда дарслар ташкил этилмоқда.


 Лекин, шунга қарамай турли сабабларга кўра айниқса коллеж ёшидаги ўқувчилар орасида дарсларда иштирок этмаслик, коллежга келмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Маълумотларга қараганда, ёшлар уйидан ўқув масканига дарсга кетдим деган баҳона билан ўқишга бормай турли бекорчи ишлар билан оввора бўлиб юрганлиги аниқланган. Бугунги кунга келиб эса бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва баркамол, ақлли келажак авлодларни тарбиялаш учун маҳсус тизим ишлаб чиқилди. Яқиндан вилоятимиздаги ўрта махсус, касб–ҳунар таълими бошқармасига  қарашли коллежлар ва академик лицейларда ўқувчиларнинг давоматини аниқлаш ва келиб-кетувчиларни назорат қилиш учун  видеокузатув тизимлари жорий этилмоқда. 7 та коллежда турникет ўрнатилиб, ўқувчиларнинг биркалари ёрдамида дарсга келганлиги аниқланаяпти ва уларнинг ота-онасининг телефонига СМС орқали хабар берилаяпти. Шунингдек, 53 та коллеж ва академик лицей ҳовлисига видеокузатув қурилмаси ўрнатилди. Шу йилнинг май–июнь ойларида ҳамма таълим муассасалари педагог-муҳандислари бундай имкониятдан фойдаланишни бошлади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 750 нафар ишчи ходимлари компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказилди.
Бундай замонавий теxнологиялардан фойдаланиш ёшларимизнинг ўқишда мунтазам иштирок этишини таъминлабгина қолмай дунё бўйича аxборот теxнологияларни бемалол ўзимизнинг юртимизда ҳам қўллай бошлашимизга имкон яратиб беради.

Мастура

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...