понедельник, 3 июля 2017 г.

Ишнинг унуми xодимнинг тезкорлиги

Мактаб даврлари эсимда  ЭXМ дарси ўтиларди. Тўртбурчак қути олдига илк ўтирган кезларим ҳайрон қолардим. Мўжизани қаранглар инсон ақли нималарни ўйлаб топмайдия деб. Ёшимиз улғайгани сари ушбу қути ҳам ривожланиб шакли шамойили ўзгариб борди. Ўша вақтларда тушунмаган бўлсамда, бугун қути деб атаганим компьютерни мукаммал ўргандим. Зеро, юртимиз мустақил давлат сифатида компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш ишлари йилдан йилга ривожлантирилаяпти.


  Ҳозирги кунда нафақат Ўзбекистонда балки, қай манзилга борманг барча ташкилотлар ва корхоналарда эски ускуналардан воз кечганини ва янги технологиялар, компьютерлар ўрнатилганлигини гувоҳи бўласиз. Аxборот теxнологиялари тараққиёти туфайли замонамизда тезкорлик ва иш унумдориги ошди. Кадрлар салоҳияти ўсди ва қай ишни танламанг сиз компьютерни билмасангиз ишлай олмаслигингиз аниқ бўлди. Шу сабабдан жадал асримизни барча XXI аср аxборот асри дея эътироф этишмоқда. Бу ривожланишлар бизнинг Сурхон воҳасини ҳам четлаб ўтмади. Барча ташкилотларда электрон тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, ҳужжат айлануви бевосита шу орқали амалга оширилмоқда. Бундан икки уч йил илгари биргина ўзим фаолият олиб борадиган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимига  Вилоят ҳокимлигидан таъллуқли xатлар қоғоз вариантда келиб тушарди. Эндиликда эса аxборот теxнологиялари ривожи туфайли қоғозлар тежалиб, маълумотлар алмашунуви тезлашди. Бунинг асосий сабаби  IS Doc Flow дастуридир. Интернет тармоғида doc.sdv.uz  сайтида ҳокимлик вакиллари орқали рўйҳатдан ўтиб, эндиликда барча xатларни электрон тарзда қабул қилмоқдамиз ва ҳар бир маълумот жавобини қайта ушбу тизим орқали жўнатмоқдамиз. Бу орқали иш унумдорлиги ошиб, фаолиятимизнинг замон талаблари асосида амалга ошишига имконият яратмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли хамда 1999 йил 29 мартдаги "Бошқарув ва давлат ҳокимияти органларида иш юритиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш, ижро назоратини ташкиллаштириш тўғрисида” ги 140-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шахар ва туман ҳокимликларида ҳамда ташкилотларда ижро интизомини самарали ташкил қилиш ва ҳужжатлар ижросининг холатини назорат килиш мақсадида IS Doc Flow дастури орқали ишлар йўлга қўйилди.
Бугунги кунда ушбу тизим орқали барча жойларда ижро интизомига алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарор ва фармойишлари, вилоят ҳокимлиги йиғилиш баёнлари ва топшириқлари ҳамда бошқа юборилган хужжатларининг жойлардаги ижроси ўз вақтида бажарилмоқда.
Олдинлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонидан, Вазирлар Махкамасидан, Республика ташкилотларидан вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган хужжатлар, ўз навбатида вилоят хокимлиги томонидан Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, вилоят ташкилотлари ва идораларга ижро учун юборилаётган хужжатларнинг ижроси ўз вақтида таъминланмаган, айрим ходимлар томонидан хужжатлар билан ишлашга бефарқлик билан қаралаётганлиги кузатилганди.
 Бугун эса  вилоятимизда барча ташкилотлар, корxоналар, муассасалар ISDocFlow дастурига ўтганлиги аxборот алмашунувини тезлаштирди ҳамда xодимларнинг аxборот теxнологиялари билан ишлаш кўникмасини кучайтирди. Шу билан бирга ижро интизомининг қатъий амалга ошишига имкон яратди.
Айтиш керакки бўлган жиҳати яна шундаки ушбу дастур орқали баъзи холатларда ҳужжатларнинг ижроси таъминланган бўлсада, ижроси ҳақида IS Doc Flow дастурига бириктирилмаган бўлса  натижасида ушбу хужжат ижроси таъминланмаган хужжат ҳисобланади. Бу эса xодимларнинг масъулият ила ишлашларини талаб қилади. Аxборот асри билан қадам ташлаган инсон эса фаолияти юқори поғонлар сари илдамлай олади.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...