четверг, 29 сентября 2016 г.

Аёл бахтли бўлса…..
Мақолам бошида сизларга савол? “Қачон оила бахтли бўлади? Жавоби аниқ: Қачонки аёл бахтли бўлса. Қачон аёл бахтли бўлади? Қачонки, унинг фарзандлари, оиласи, турмуш ўртоғи соғлом бўлса”..…. Мунис аёлларимиз борки шуларнинг ўзи ҳам унинг умрининг бахтга тўлдиради.


Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг бир сўзлари бор: “Оилаларимизнинг файзи, ҳаётимизнинг осойишталигида аёлларимизнинг ўрни беқиёс эканини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. Аёлни қадрлаш, уларга меҳр кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш, соғликларини асраш эса энг олий бурчимиздир. Зеро, соғлом фарзанднинг дунёга келиши соғлом оналарга боғлиқ». Дарҳақиқат  юртбошимиз айтганидек уларни қанчалик ҳимоя қилсак, соғлиқларига қайғурсак кам. Зеро юртимиз келажагида баркамол авлодни вояга етказадиган, уни меҳр ила улғайтирадиган ҳам айни шу зотлардир. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб давлатимизда “Соғлом она –соғлом бола” дастурини ишлаб чиқиш устувор вазифага айланиб, 1998 йил “Оила йили”, 1999 йил “Аёллар йили”, деб эълон қилинди, 1999-2000 йилда “Соғлом авлод” давлат дастури ишлаб чиқилди. Бу дастурдан кўзланган мақсад, баркамол авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган эди. Ҳозирга қадар бир қанча янги шифохоналар қурилди, соғломлаштириш ва дам олиш масканлари бунёд этилди, буларнинг барчаси “Соғлом авлод” дастури асосида амалга оширилди.
2014 йил “Соғлом бола йили” ва жорий йилдаги «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ҳам айнан оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилада соғлом муҳитни яратишга қаратилган.
Оиладаги соғлом муҳитни эса ўзимиз яратамиз, соғлом муҳит шаклланган оилада эса соғлом фарзандлар дунёга келади. Соғлом фарзанд дунёга келиши албатта соғлом ота – оналарга боғлиқ.
Ушбу “Соғлом бола” Давлат дастуридан кўзланган мақсад айнан оналар ва болалар саломатлигини сақлашга хизмат қилувчи тиббиёт муассасаларини ташкил этиш, замонавий асбоб -ускуналар ва малакали тиббий ходимлар билан таъминлашга қаратилган. Шунингдек, болаларни бенуқсон бўлиб, дунёга келиши маъсулияти ҳам айнан шифокорлар зиммасига юклатилган.
Мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган бу каби тадбирлар жамиятда, оилаларда соғлом муҳитнинг таркиб топиши, соғлом ота –онадан бунёд бўлган болаларнинг жисмонан соғлом, баркамол авлод бўлиб етишишида замин яратмоқда.
Фарзанд гўё чечак, узиб бўлмайди,
У сиз оиланинг файзи тўлмайди.
Онанинг бахти ҳам шу чечак асли,
Чунки у, фарзандсиз бахтли бўлмайди!


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...