четверг, 29 сентября 2016 г.

Ёнгинамда намаён Тарих.

Султон Саодот мажмуаси. Асрлар давомида Термиз саййидлари сулоласига маскан хилхона. Бугун уни тамоман бошқа қиёфада кўрасиз. Тарих кўзларимиз олдида кеча бугунни бирлаштириб тургандек бўлади. У турли даврларида қурилган мақбаралари ва маросим хоналаридан ташкил топган ўзига хос ва бир бутун ҳолга келтирилган меъморий мажмуага айланган.
У ерда йигирматача мақбара бўлиб, уларда 170 атрофида қабрлар мавжудлиги ҳисоблаб чиқилган. Мажмуот X-XV-XVII асрлар, яъни қарийб 700 йил давомида шаклланган. Мажмуанинг жануби-ғарб томонида жойлашган иккита мақбара барпо этилган бўлиб, улар қадимий қабрлар билан лиқ тўла. Ушбу иккала мақбарани баланд пештоқли айвон билан бирлаштирган усти гумбазли оралиқ майдон масжид вазифасини ўтаган.


Султон Саодат мўғиллар истилоси даврида вайрон қилинган эди. Термизнинг шарқий томонига жойлашган бу зиёратгоҳ ёнидан бунёд этилган. Қарийб етти аср (X-XVII) давомида шаклланган бу меъморий мажмуа жами 20 га яқин қабрни ўз ичига олади. Ислом динининг шаклланиши ва ёйилиши жараёнида, уни қабул қилган мамлакатларда алоҳида янги ижтимоий табақа вужудга келдики, мусулмон дунёси тарихини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Султон Саодот мажмуоти мақбараларини ХV асрда Амир Темурнинг невараси Халил Султон қайта таъмирлатган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” асарида Абдуллахон бу ерни зиёрат қилгани ва кенгайтиргани ҳақида маълумот бор. 1996 йилда соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан мажмуотнинг энг қадимий мақбаралари тўла таъмирдан чиқарилди. Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юблей муносабати билан мажмуотнинг қолган иншоотлари 2002 йилда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қайта таъмирланган.
Маълумки, биз бу ёдгорликни Султон Саодат номи билан биламиз. Эҳтимол бу номланиш 1914 йилда А.А.Семёнов уни хотин кишининг номига қўйилган бўлса керак, деган тахмин билан илмий муомалага киритганидан бери шундайдир. Йиллар ўтиши билан халқ тилида САОДАТга айланган СОДОТ сўзининг ўзгаришга учраганлиги мисолини тил ҳодисаси сифатида олиб қарасак, масала ойдинлашар деган фикрдамиз.
Шундай қилиб, аввало, СОДОТ сўзига эътибор қаратайлик.Арабча Содот (бирлиги саййид) саййидлар маъносини беради.
Энди Султон сўзига келсак (кўплиги салотин), у – подшоҳ, ҳукмрон, умуман подшоҳ ва подшоҳзодалар номига қўшиб айтиладиган унвон маъносида келади.
Султон Содот ёхуд Султон ус-Содот, саййидларнинг хужжати, уларга берилган илоҳий далил маъносида келмоқдаки, биз мажмуотни ўзининг асли шу ном билан атасак, ўзлигимизни ва буюк ўтмишимизни англашда яна бир бор олға қадам қўйган бўламиз, шу билан бирга тарихий адолат ҳам жойига қўйилади, деган фикр хаёлимизга келади.   
Бугун Сурхон замини фарзандлари учун олис ўтмишимизни намаён этган бундай мақбаралар асраб авайлаш бизнинг бурчимиздирж. Зеро, орадан вақт ўтиб биз фаxрланган қадамжоларимизни фарзандларимиз ҳам кўриши, олис ўтмишимига назар ташлаши лозимдир.

Мастура 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...